Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Ёшлар Ғунчалари

Мамлакатимизда спортнинг бадиий гимнастика турини ривожлантириш, ёш қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни бадий гимнастикага қизиқишларини ошириш ҳамда ушбу йўналишдаги спортчи қизларни рағбатлантириш мақсадида “Ёшлар ғунчалари” анъанавий Республика очиқ турнири ўтказиб келинмоқда.

Яқинда 9-умумтаълим мактабида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчи-қизлари ўртасида мазкур турнирнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг малакали мураббийлари ҳакамлигида спортчи қизларнинг ҳар бир чиқишлари, мусиқа ва ҳаракатларнинг мослигига алоҳида эътибор қаратилиб, холисона баҳоланиб борилди.
Мусобақа якунларига кўра, 11 ёшлилар тоифасида 1-ўрин 20-умумтаълим мактаби ўқувчиси Иқболой Шавқиддинова, 12 ёшлилар ўртасида 1-ўрин 31-умумтаълим мактаби ўқувчиси Гулсевар Ахтамова, 13 ёшлиларда ушбу мактаб ўқувчиси Нигина Ражаббоева ҳамда 14 ёшлилар тоифасида 20-умумтаълим мактаби ўқувчиси Нигина Шавқиддиноваларга 1-ўрин насиб этиб, ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолибларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Б.ШАРИПОВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси
Суратда: гимнастикачи қизлар акс этган.


Дата добавления: 03/11/2017 12:17;   Просмотров: 1399
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку