Самарқанд шаҳридаги спорт якка кураши турларига ихтисослаштирилган БЎСМнинг спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг дзюдо кураши бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.
Унда вилоятимиз туман ва шаҳарлари ҳамда қўшни Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Тожикистон Республикасидан келган ёш спортчилар татамига чиқиб, ғолиблик учун ўзаро куч синашишди.
Тумандаги 1-сон БЎСМ тарбияланувчиларидан иборат вакилларимиз мусобақада кўтаринки руҳда қатнашиб, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. 35 кг вазн тоифасида ёш полвонимиз Жонибек Зайниев иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Жавоҳир Шуҳратов (32 кг вазнда), Асадбек Салимов (35 кг вазнда) ва Салоҳиддин Алиқулов (38 кг вазнда) лар фахрли учинчи ўрин соҳиби бўлишди. Ғолиб ва совриндорларга мусобақа ташкилотчиларининг эсдалик совғалари ҳамда диплом ва медаллари топширилди.
Ж.ЖАББОРОВ
Суратда: мусобақа ғолиб ва совриндорлари акс этган
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.