Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЯнгиариҚдан чиҚҚан чемпион...

Яқинда вилоят якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган БЎСМ нинг спорт мажмуасида самбо кураши бўйича 2000 - 2001 йилда туғилган ёшлар (эркак ва аёллар) жанговор самбо бўйича (эркаклар) ва 2002 - 2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1200 дан зиёд спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Мусобақада вилоятимиз самбочилари муваффақиятли қатнашди ва 21 олтин, 17 кумуш ва 37 та бронза жами 72 та медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар.
Шуниси қувончлики, вилоят терма жамоаси сафида мусобақада муносиб иштирок этган тумандаги 1-сон БЎСМ шуғулланувчилари битта олтин ва учта бронза медалларига эгалик қилдилар.
Ёш мураббий Салим Қурбоновнинг шогирди Янгиариқ маҳалласида яшовчи Одил Сайфиддинов 52 кг. гача оғирлик тоифасида гиламга чиқиб (жанговор самбо бўйича) рақибларига ҳеч бир имконият қолдирмади. Барча учрашувларни ғалаба билан якунлаб, мусобақа чемпиони бўлди. Шу маҳалланинг яна бир вакили 51 ўрта умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Норбиби Шодиева (38 кг. вазн), Оқмасчид маҳалласидан Шаҳноза Аслиева (56 кг. вазн) ва Жонона Қиёмова (38 кг. гача оғирлик тоифасида, 2002 - 2004 йилларда туғилган қизлар ўртасида фахрли учинчи ўрин соҳибаси бўлишди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг совғалари, дипломлари ва медаллари билан тақдирландилар.

Ж. ЖАББОРОВ,
Олий тоифали
мураббий
Суратда :
мусобақа чемпиони
Одил Сайфиддинов
ўртада ва мураббий
Салим Қурбоновлар
тақдирлаш маросимида


Последнее редактирование: 28/12/2018 16:55;   Просмотров: 1151
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку