Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

УЙДА ҚОЛИНГУ ҲАРАКАТДА БЎЛИНГ...

Деярли бутун дунёда коронавирус эпидемияси туфайли карантин эълон қилинган. Айнан карантин вақтида уй шароитида ўзини жисмоний маҳоратлари ва ҳаракатларини сақлаш ва умумий жисмоний тайёргарликни ошириш мақсадида "Самбо авлодидан биз" спортчилар Ассоциацияси, Берлиндаги (Германия) "Комбат Грифон" Спорт клуби, "РОССпорт" нинг ёш ўсиб келаётган авлодни қўллаб қувватлаш портали (информационный портал о спорте подрастающего поколения "РОССпорт") ташаббуслари ҳамда Халқаро Самбо Ассциациясининг (ФИАС) қўллаб қувватлаши билан" Уйда қолингу ҳаракатда бўлинг "("Буд позитивным оставайся дома") шиори остида "On f Wave Sray live" Онлайн режимидаги Биринчи Халқаро Очиқ Эстафетаси бўлиб ўтди.

Мазкур Эстафетани дастлабки стартларида 27 давлатлардан 7 ёшдан 70 ёшгача спортчилар ва умуман соғлом турмуш тарзи тарафдорлари қатнашган бўлса, финал қисмига 11 давлат вакиллари етиб келдилар. Халқаро эстафетанинг низоми ва программасига кўра дастлабки етти босқич беллашувлари ҳар бир давлатларнинг ўзида 2020 йилнинг 14 апрелидан 1 майга қадар қатнашувчиларнинг ёшига қараб гуруҳларга бўлинган ҳолда (катталар, 2001-2002 й.т., 2003-2004 й.т., 2005-2006 й.т, 2009-2010 й.т, фахрийлар ва 3-4 кишидан иборат оилалар жамоалари ўртасида) ўтказилди. 1-чи бошланғич босқичида 4 та машқларни бажаришган бўлса, кейинги ҳар бир навбатдаги босқичларга бир-икки янги машқлар қўшилиб борди ва ниҳоят 1 май куни еттинчи босқич якунига кўра ҳар бирига 1 минут вақт ажратилган 11 та (1. жойида сакраб юқорида қўлларни бир бировига тегизиш (Jumping Jack), 2. ўтириб туриш, 3 ётган ҳолда қўлларни букиб ёзиш (отжимания), 4. пресс, 5 оёқ учида ўтириб туриш, 6.скалолаз, 7 қайчи (ножница), 8.тирсак планкасидан тик қўллар планкасига ўтиш, 9 супермен, 10. бурпи 11. эркин равишда фишка) машқларни бажариб олинган баллар натажалари ҳисоблаб чиқилди. Биринчи ўринларни эгаллаган спортчилар тўғридан тўғри финал қисмига йўлланма олган бўлса 2-3 ўринларни эгаллаганлар 1-чи ва 2-чи ярим финал мусобақаларига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиб 27 майгача курашни давом эттирдилар. Вилоят вакиллари Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳибаси, Халқаро тоифадаги спорт устаси, Самарқанд Давлат Университетининг магистри Нодира Гулова (тренери Ж.Жабборов) ва Самбо бўйича фахрийлар ўртасида Жаҳон чемпионатининг уч карра совриндори тумандаги 1-сон БЎСМ тренери (Оқмачит маҳалласи фуқароси), 2-даражали "Соғлом авлод учун" ордени нишондори Жавҳар Жабборовлар муваффақиятли қатнашиб Ўзбекистон миқёсида (Н.Гулова аёллар ўртасида Ж.Жабборов 60 ёшдан юқори бўлган фахрийлар ўртасида) биринчи ўринларни эгаллади ва "On f Wave Sray live" онлайн режимидаги Халқаро ҳаракатни финал қисмига қатнашиш йўлланмасини қўлга киритишга сазовор бўлдилар. Финал 31-май куни ўтказилилиб, унда 11 та мамлакатдан 120 нафар киши қатнашди. Уни Россиялик сиёсатшунос ва давлат арбоби, юридик фанлари доктори, профессор Сергей Вадмович Степашин (жюри раиси), Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Ингушетиянинг собиқ президенти Руслан Султанович Аушев, Жаҳон ва Европа фитнеси афсонавий ғолибаси shape-bikini тоифасида Белоруссиянинг абсалют ғолиби, Балтика Кубоги ва қатор Халқаро турнирлар чемпиони Veronika Metelitsa, "Барселона", "Арсенал", "Штутгарт", "БАЕЭ", "Динамо" каби таниқли клубларда тўп сурган, Белоруссиянинг 6 карра йил ғолиби совринига сазовор бўлган футболчи Александр Глеб, таниқли спорт шарҳловчилар Владимир Иваницкий, Вадим Галыгин ва бошқа машҳур давлат раҳбарлари, сиёсатчилар ҳамда спортчилардан иборат жюри-ҳакамлари гуруҳи ғолиб ва совриндорларни аниқладилар. "On f Wave Sray live" халқаро ҳаракат финалида ҳар бирига 1 минутдан вақт ажратилган учта (янги) мажбурий ва битта тарздаги машқлар бажарилди. Шогирд устозлардан иборат вилоят спортчилари барча машқларни аъло баҳода бажариб, ҳар иккалалари ҳам совринли иккинчи ўринларни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритди. 60 ёшдан юқори гуруҳида беллашган Жавҳар Жабборов ҳисобида 429 (230/115/84) балл. Атиги 6-бал кўпроқ тўплаган Россиялик Васягин Евгений (435) биринчи ва Усачев Валерий (Россия 374 бал) учинчи ўринларни эгалладилар. Хотин-қизлар ўртасида совриндор учлик қуйидагича: Olena Liepod (Германия, 485 балл) биринчи ўрин, Гулова Нодира (Ўзбекистон, 440 балл иккинчи ўрин ва Ованисян Марине (Армения, 322 балл) учинчи ўринлар. Ғолиб ва совриндорлар тадбир ташкилотчиларининг диплом, медал ва пул совринлари билан тақдирланди. - Бир ярим ой давом этган "Уйда қолингу ҳаракатда бўлинг" ("Буд позитивным оставайся дома") шиори остида "On f Wave Sray live" онлайн режимидаги Биринчи Халқаро Очиқ Эстафетасига қатнашганимдан жуда хурсандман, карантин вақтида уйда қолиб эстафета қатнашчиларининг бажарган машқларини интернетнинг Фейсбук ва Инстаграм саҳифаларида кузатиш баробарида доимо жисмоний ҳаракатда бўлдим ва олдинга қараб интилдим. Энг муҳими биз карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда биргаликда коронавирус эпидемиясини ютишимизга ишонч ҳосил қилдим. Ишёқмаслик, семириш, ёмон одатларга тобелик касалликларига қарши асосий восита бу мунтазам жисмоний ҳаракатда бўлишдир. Уйда қолингу ҳаракатда бўлинг, - дейди спорт фахрийси, олий тоифали мураббий Ж.Жабборов...

Зоҳир ҲАСАНЗОДА
Тошпўлод ЮСУПОВ
Суратда: Ж.Жабборов шогирди Н.Гулова билан


Дата добавления: 12/06/2020 12:11;   Просмотров: 933
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку