Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАНДОШИМИЗ ҒОЛИБЛАР САФИДА

Шу йилнинг октябрь ойи охирида Марокко қироллигининг Касабланка шаҳрида фахрий спортчилар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Дунёнинг 40 га яқин давлатидан келган номдор спортчилар иштирокидаги нуфузли мусобақада юртдошларимиз ҳам муносиб қатнашди. Эътиборли жиҳати ушбу чемпионатда 5 нафар спортчиларимиз иштирок этган бўлса, 62 кг вазн тоифасида тумандошимиз, ёшлар мураббийси, II даражали "Соғлом авлод учун" ордени соҳиби Жавҳар Жабборов иккинчи ўринни қўлга киритиб, кумуш медали билан тақдирланди. Финал беллашувида олти марта жаҳон чемпиони Алмас Мусобековга очколар бўйича ғолибликни қўлдан берди.
- Мароккода гиламга чиқиш бир умрга ёдимда қолди, - деди жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Жавҳар Эшонқулович, - чунки бундай нуфузли беллашувда иштирок этиш ҳар бир спортчининг орзусидир. Айни пайтда мен 2019 йил мусобақасига пухта тайёргарлик кўряпман. Мақсадим - жаҳон чемпиони бўлишдир.
Биз имкониятдан фойдаланиб, тумандошимизни улкан ғалаба билан самимий табриклаб, янги ютуқлар тилаймиз.

Зоҳир ҲАСАНЗОДА


Последнее редактирование: 09/11/2018 14:55;   Просмотров: 1056
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку