Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАТАМИДА ЁШ ДЗЮДОЧИЛАР

Яқинда Жума шаҳридаги 1-сон БЎСМ спорт залида дзюдо бўйича “Умид ниҳоллари-2017” мусобақасининг вилоят финал босқичи бўлиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, дзюдо “Умид ниҳоллари” дастурига киритилган янги спорт турларидан ҳисобланади, шунга қарамай тўртта оғирлик тоифасида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан спорт жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Мусобақада туманимиз вакиллари муваффақиятли қатнашиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгалладилар. Шахсий биринчиликда Миронқул маҳалласи фарзанди Хушнуд Тўйчиевга тенг келадигани бўлмади. Хушнуд барча учрашувларни ғалаба билан якунлаб, ўз вазнида ғолибликни қўлга киритди.
Шунингдек, Шоҳрух Асроров (48 кг гача вазнда), Шаҳзод Каримов (66 кг, гача вазн тоифасида) сов-ринли иккинчи ўринни эгалладилар. Спортчиларимиз муваффақиятларида тумандаги 21, 22, 28-умумтаълим мактаблари ҳамда 1-сон БЎСМ ўқитувчи-мураббийларининг ҳиссалари катта бўлди.
Якунда ғолиб ва сов-риндорлар тадбир ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ж.ЖАББОРОВ, олий тоифали мураббий
СУРАТДА туманимиз ёш дзюдочилари ўз мураббийлари билан.


Дата добавления: 07/04/2017 15:03;   Просмотров: 1547
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку