Нукус шаҳридаги олимпия заҳиралари мактаб - интернатида самбо бўйича эркаклар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.
Икки кун давомида 600 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақада вилоятимиз спортчилари муваффақиятли қатнашиб, 9 та олтин, 5 та кумуш ва 13 та бронза, жами 27 та медални қўлга киритди. Шуниси қувончлики, туманимиздаги 1-сон БЎСМ вакили Одил Сайфиддинов самбо бўйича 52 кг. вазн тоифасида гиламга тушиб, беллашувларни кўтаринки руҳда ўтказди ва фахрли учинчи ўрин соҳиби бўлди. Спортчиларнинг Нукус шаҳри бўйлаб саёҳати ҳам уюштирилди.
- Мураббийимиз Ж.Жабборов бошчилигида И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси санъат музейини бориб томоша қилдик. Қорақалпоғистон халқи тарихи ва санъати, Орол денгизи ҳақидаги маълумотлар бизда катта таассурот қолдирди, - дейди мусобақа иштирокчиси, 21-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Азиза Ҳамидова
Т.ЮСУПОВ
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.