Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОЗОДА КУБОК МУСОБАҚАСИ ЧЕМПИОНИ

Жорий йил 12-15 декабрь кунлари Навоий кон металургия комбинати ( НКМК) Спорт мажмуасида самбо бўйича эркаклар ва аёллар, жанговор самбо бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлб ўтди. Йилнинг якунловчи беллашувларида мамлакатимизнинг барча шаҳар ва вилоятларидан келган 450 нафардан зиёд самбочилар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Вилотимиз вакиллари ҳам мусобақада кўтаринки руҳда қатнашиб, 5 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза жами 18 та медалларни қўлга киритдилар.
Айниқса, вилоят хотин-қизлар жамоаси, катта мураббий Жавҳар Жабборов бошчилигида умумий медаллар жамғармасига муносиб улуш қўшдилар. Улар 1 та биринчи ва 2 тадан иккинчи ва учинчи ўринларни забт этиб, 5 та медалга сазовор бўлишди. Қувонарлиси, туманимизнинг Қозиқўрғон маҳалласи вакили, СамДУ 3-босқич талабаси Озода Шодиева 65 кг.гача бўлган оғирлик вазн тоифасида рақиблари ЭлянаНасибуллаева ( Сирдарё вилояти), Гулсара Саматова ( Наманган вилояти) ва Ирода Олимова ( Тошкент вилоят) лар ўртасиданбир хил 8:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришиб, мусобақа финалига чиқди. Мусобақан ҳал қилувчи босқичида жамоадоши, мамлакат чемпионатларини бир неча бор совриндори, кучли самбочи Мунира Бойхўрозова ( Тойлоқ тумани) га рўбаро келиб, жамоадош рақибига қараганда анча ишонарли ҳаракат қилди ва 5:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Озода Ўзбекистон кубоги мусобақаси чемпиони деган шарафли ном билан бирга спорт устаси шартларини ( нормасини) бажарди. Муросасиз ўтган мусобақа ғолиб ва совриндорларига Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Самбо Ассациациясининг диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Тошпўлод ЮСУПОВ.
 
Суратда: мураббий Ж.Жабборов шогирдлари Озода Шодиева ва Мунира Бойхўрозовалар билан акс эттирилган.
 

Последнее редактирование: 22/12/2021 13:03;   Просмотров: 1482
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку