Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОСИЁ КУБОГИ СОВРИНДОРИ

Сўлим ва хушҳаво Конигил маҳалласида туғилиб ўсган Мунаввар Акбарова ёшлигиданоқ сув спортининг байдарка ва каноэда эшкак эшиш тури билан шуғулланиб келади. Табиатан ўта тиришқоқ ва меҳнатсевар бу қиз эндигина 16 баҳорни қаршилаганига қарамай, спортнинг ушбу йўналишида кўпгина ютуқларни қўлга киритиб келмоқда.

Жумладан, у кейинги икки йил мобайнида тенгдошлари ўртасида мамлакат чемпионати ва кубоги мусобақаларида совриндорлар қаторидан жой олиб келди. Шунинг учун Мунаввар бугун мамлакат терма жамоаси аъзоси сифатида халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этмоқда. Жорий йилнинг 20-25 октябрь кунларида Самарқанд эшкак эшиш каналида ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги мусобақаларида ҳам муваффақиятли қатнашиб, иккинчи ўринни эгаллади ва Осиё кубоги совриндори бўлди.

Тошпўлат ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 09/11/2018 15:25;   Просмотров: 1101
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку