Ёшларни баркамол ва соғлом бўлиб улғайишларида спортнинг ўрни беқиёсдир. Бугун юртимизда уларни спортга жалб этишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий соғломлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, айниқса, уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароит яратиш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Яқинда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" шиори остида 4 - сектор раҳбари соврини учун 2004 - 2005 ва 2006 - 2007 йилларда туғилган ҳамда ундан катта ёшлар ўртасида курашнинг самбо тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Кескин ва муросасиз беллашувлар остида ўтган мусобақада 43-умумтаълим мактаби ўқувчиси Бобур Ашрапов (23 кг вазн тоифасида), Оқмачит маҳалласи вакили Асадбек Салимов (35 кг вазн тоифасида), Рустам маҳалласидан Азимжон Тўрақулов (45 кг вазн тоифасида) ва бошқа ғолибликни қўлга киритган ёш самбочилар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида туман ҳокими Ш.Жамолов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири И.Муродов, туман прокурори Х.Мардиев, туман ДСИ бошлиғи З.Синдоровлар иштирок этди.
Ж.ЖАББОРОВ, мусобақа бош ҳаками
Ф.РАШИДИЙ, туман ДСИ ходими
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.