Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИСТЕЪДОДЛИ полвонЛАР САРАЛАНДИ

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан "Олимпия ҳаракати" дастури бўйича истеъдодли спортчиларни саралаб олиш, спорт захираси ва малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини домий равишда мувофиқлаштириб бориш, Олимпия ўйинларига муносиб иштирок этадиган иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ҳамда вилоят терма жамоалари учун захира тайёрлаш, Осиё ва Олимпия ўйинларига муносиб рақобатбардош спортчиларни саралаш ва тайёрлаш, Олимпия спорт турларини ривожлантириш ва янада оммалаштириш мақсадида республика мусобақаларини вилоят босқичи ўтказилди. Унда 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган спортчилар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Аёллар кураши ва дюздо бўйича хотин-қизлар ўртасидаги мусобақалар вилоят якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг аёллар кураши Панжобда ва дюздо бўйича Боғишамол спорт мажмуаларида бўлиб ўтди.
- Беллашувлар янги-янги спортчиларни кашф этди, - десак муболаға бўлмайди, - деди аёллар кураши бўйича вилоят хотин-қизлар жамоаси катта мураббийси, самбо, дюздо, кураш ва аёллар кураши спорт устаси Дилафрўз Иброҳимова.
Аёллар кураши бўйича биринчи маротаба вилоят мусобақасида Самарқанд шаҳридан ташқари Самарқанд, Тайлоқ, Пахтачи, Пойариқ, Иштихон туманларидан истеъдодли спортчи хотин-қизлар қатнашиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгалладилар.
Мазкур мусобақада туманимиздаги 1-сон БЎСМ жамоаси муносиб қатнашдилар. Барча беллашувларни кўтаринки руҳда ўтказиб, ишончли ғалабаларга эришган спорт мактабининг ёш мураббий-ўқитувчиси Дилшода Эргашева 52 кг оғирлик тоифасида мусобақа чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Шунингдек, ўтказилган дзюдо мусобақасида Каттақўрғон, Паст Дарғом, Самарқанд, Тайлоқ, Пахтачи, Жомбой, Пойариқ туманларидан келган спортчи қизлар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Туманимиздаги 21-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Азиза Ҳамидова шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Оқмачит маҳалласидан Ш.Аслиева, Рустам маҳалласидан Д.Эргашева совриндорлар қаторидан жой олдилар.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

Жавҳар Жабборов
Суратда: 1.Ўртада мусобақа чемпиони
Дилшода Эргашева


Последнее редактирование: 17/12/2018 12:36;   Просмотров: 1007
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку