Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ФАХРИЙЛАР БЕЛЛАШУВИ

Яқинда Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб» спорт мажмуасида спорт фахрийлари ўртасида «Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас» шиори остида соғломлаштириш спорт мусобақалари ўтказилди.

Вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарлари вакиллари иштирокидаги мусобақа ҳар сафаргидек кескин курашлар остида ўтди. 55 ёшдан юқори бўлган аёллар ва 60 дан юқори ёшдаги эркаклар ўз ёш гуруҳида ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев, спорт фахрийлари Х.Кафиев, Т.Гулямовлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда фахрийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларни алоҳида эътироф этдилар. Мазкур мусобақада туманимиздаги Оқмачит маҳалласидан ака-ука Жавҳар ва Жамшед Жабборовлар, Нодира Ғаниева, Замира Остонақулова ҳамда Қайнама маҳалласидан Баҳриддин Саматовлар муваффақиятли қатнашдилар. Баскетбол тўпини саватга ташлаш мусобақасида аёллар ўртасида энг яхши натижани Н.Ғаниева кўрсатган бўлса, қисқа масофага югуриш баҳсларида эркаклар ўртасида Ж.Жабборов маррага ҳаммадан олдин етиб келди. Мусобақа якунида ҳар бир гуруҳда ғолиблар ва совриндорлар аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Т.ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 25/05/2018 15:41;   Просмотров: 1199
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку