Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БАҚУВВАТ ВА БИЛИМЛИ ЙИГИТЛАР

қуролли кучлар сафига тавсия қилинди

Туманда 2020 йилги чақирув мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, фуқароларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилувчиларни танлаб олиш ишлари юксак савияда ташкил этилмоқда.
Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Р.Ахмедовнинг билдиришича, бунда аввало, 1993-2002 йилларда туғилган фуқаролар куч, тезлик ва чидамлиликни аниқловчи умумжисмоний тайёргарлик нормативларини топширмоқда. Якка тартибдаги суҳбат жараёнида чақирилувчиларнинг маҳаллада тутган ўрни, оилавий аҳволи, обрў-эътибори, юриш-туриши, қизиқишлари, Ўзбекистон тарихи, буюк саркардаларимиз ва аждодларимиз ҳаёти ҳамда фаолиятига доир билимлари аниқланаяпти.
Туман халқ таълими бўлими, умумий ўрта таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич фани ўқитувчилари ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналари вакилларидан иборат Танлов кенгаши томонидан ўтказилаётган ушбу тадбирда ҳарбий хизматга бориш истагини билдириб мурожаат қилган 148 нафар чақирилувчилардан 50 нафари бугунги кунда касбий танлов синовларида иштирок этган. Шунингдек, уларнинг 41 нафари якка тартибдаги суҳбатга жалб қилинган бўлиб, шундан 6 нафар чақирилувчи ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка, 35 нафар чақирилувчи эса Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташга тавсия қилинган.
Касбий танловда чақирилувчилар Халқ таълими вазирлиги томонидан тузилган 60 та саволга 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида компьютер орқали 1 соат 30 дақиқа вақт ичида жавоб бераяпти.
Қайд этиш лозимки, 10 августдан бошланган танловлар 2020 йилнинг 10 февралига қадар ўтказилади. Танловда иштирок этишда чақирилувчилар сони чекланмайди ва икки (қониқарсиз) баҳо олган чақирилувчилар кейинги танловга қўйилмайди. Чақирилувчиларга бирор танловни такроран топширишга рухсат берилмайди.
Танловнинг шаффофлигини таъминлаш учун мазкур жараённи чақирилувчиларнинг ота-оналари ҳам бевосита кузатиб бормоқда.

Тошпўлат Юсупов


Последнее редактирование: 22/10/2019 16:28;   Просмотров: 868
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку