Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АЁЛЛАР СПОРТИГА ЭЪТИБОР

Яқинда туман ҳокимлигининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туманда “Соғлом она - соғлом бола” шиори остида “Аёллар спорт фестивали” мусобақаларини кўтаринки руҳда ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Тадбирда ҳоким ўринбосарлари, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот, касаба уюшмалари туман кенгаши ва бошқа идоралар ходимлари, соҳага дахлдор мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Йиғилишни туман ҳокими Б.Қодиров бошқарди.

– Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2017 йил 13 июндаги хатига биноан мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ҳар йили анъанавий тарзда “Соғлом она - соғлом бола” шиори остида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилади,-деди ўз нутқида туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Шодиева. –Бу йил тадбир 28 июль куни ўтказилиши режалаштирилган. Ўтган йили натижаларини кўздан кечирадиган бўлсак, спортнинг “Шахмат” турида Чоршанба маҳалласи фуқароси Саодат Эшонқулова биринчи ўринни, стол теннисида 25-34 ёшгача бўлган аёллар ўртасида мусобақада Бадал маҳалласидан З.Нарзуллаева, 35 ёшдан катта ёшдаги аёллар ўртасидаги беллашувда Оқмачит маҳалласидан М.Аҳроровалар биринчи ўринни эгалладилар.
Спортнинг бошқа турлари бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳам хотин-қизларимиз фаол иштирок этиб, ғолибликни эгаллашди. Ғолиблар ўз вақтида рағбатлантирилиб, уларнинг вилоят босқичига қатнашишлари таъминланди.
Йиғилишда кўрилган масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди ва мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.


Дата добавления: 28/07/2017 15:39;   Просмотров: 1479
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку