Яқинда тумандаги «Нуронийлар маскани»да мамлакатимиз Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланиб, «Азиз ва ягонамсан жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида спортнинг шахмат-шашка турлари бўйича ёшлар ва кексалар ўртасида «Авлодлар беллашуви» спорт мусобақаси ўтказилди.
Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорликда ташкил этилган мусобақанинг асосий мақсади вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ва нуронийлар ўртасида ўзаро алоқани мустаҳкамлаш, кексаларни фаол спортга жалб этиш ҳамда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга қизиқтиришга қаратилди. Шахмат бўйича қизғин ва муросасиз ўтган беллашувларда фахрийлардан А.Юнусов биринчи, А.Бўстонов иккинчи ва Ш.Ваҳобов учинчи ўринни эгаллаган бўлса, ёшлар ўртасида Комрон Ҳасанзода биринчи, Манижа Зоҳирова иккинчи, Аминжон Рафиқов учинчи ўринни забт этди. Шунингдек, шашка мусобақасида нуронийлар ўртасида Ш.Ваҳобов биринчи, Б.Зиёев иккинчи, З.Зиёева учинчи ўрин соҳиби бўлишди. Ёшлардан Отабек Аслиев биринчи, Аминжон Рафиқов иккинчи, Комрон Ҳасанзода учинчи ўринни қўлга киритишди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
З.ҲАСАНЗОДА, вилоят шахмат Федерацияси матбуот котиби
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.