Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

АКА-УКА ЧЕМПИОНЛАР

Жорий йилнинг 11-18 март кунлари Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида спортнинг муай-тай WMF йўналиши бўйича XV-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг 42 та мамлакатидан спортчилар қатнашиб, чемпионлик учун ўзаро беллашдилар.

Мазкур чемпионатда ватанимиз шарафини ҳимоя қилган 12-14;15-18; 19-35 ёшли 25 нафар терма жамоамиз аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 9 та олтин, 8 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўрин соҳиби бўлишди.
Қувонарли жиҳати шундаки, терма жамоамиз сафида тумандошларимиз, Янгиобод маҳалласидан ака-ука Шаҳриёр ва Шохрўз Жўраевлар ўз ёш ва вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлиб, чемпион бўлишган бўлса, уларнинг жамоадоши Қорасув маҳалласида яшовчи Мунисхон Мухаммадиев (12-14 ёшли, 54 кг вазн тоифасида) фахрли учинчи ўринни эгаллаб, совриндорлар қаторидан жой олди. Бундан ташқари Шахриёр Жўраев (15-18 ёшли, 60 кг вазн тоифасида) ярим профессионал жангда ҳам ғолиб чиқиб, олтин кубокка мушарраф бўлди.
Яқинда ғолиб спортчиларимиз туман ҳокимлигига таклиф этилиб, ҳокимнинг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Т.ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 13/04/2018 16:05;   Просмотров: 1261
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку