Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА ЭЪТИБОР

Яқинда “Аъзам Азамат агро” кўп тармоқли фермер хўжалигида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Иттифоқнинг вилоят Кенгаши раиси Р.Қобулов бошқарган тадбирда тегишли идора ва ташкилот вакиллари, вилоятимизда фаолият юритаётган 150 нафарга яқин ёш фермер ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтираётган масалалар, дуч келаётган муаммолар хусусида саволлар бериб, мутахассислардан қониқарли жавоблар олишди. Шунингдек, иштирокчилар мазкур фермер хўжалиги ва “Агромир” қўшма корхонаси иш фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши бўлим мудири Б.Мамадалиев, туман ҳокими Б.Қодировлар иштирок этишди.

Т.ЮСУПОВ
Б.ҚОДИРОВ


Дата добавления: 11/08/2017 15:51;   Просмотров: 1360
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку