Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

14 январь куни халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимликнинг бўлим раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Сессияга 26-Андижони сайлов округидан депутат А.Умаров раислик қилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан дастлаб туман сайлов комиссияси раиси Б.Мардоновнинг халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақидаги ахбороти тингланди. Шундан сўнг халқ депутатлари туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Депутатлар халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ҳамда туман Кенгашидаги доимий комиссияларни тузиш тўғрисидаги масалаларни ҳам кўриб чиқдилар. Халқ депутатлари туман Кенгаш қошида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган 7 нафар, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан 6 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 7 нафар, Ўзбекистон "Адолат" социал- демократик партиясидан 5 нафар ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан 5 нафар депутатдан иборат партия гуруҳлари рўйхатга олинди.
Шунингдек, туман Кенгашининг еттита доимий комиссиялари тузилди. Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича доимий комиссия раислигига; 29-Равонак сайлов округидан депутат Одил Исмоилов, Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия раислигига; 9-Арабхона сайлов округидан депутат Муйинжон Набиев, Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссия раислигига 21-Ангаролмос сайлов округидан депутат Зулфия Рофиева, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссия раислигига; 11-Туркман сайлов округидан депутат Дилдора Шукурова, Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссия раислигига; 26-Андижони сайлов округидан депутат Абдужаббор Умаров, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссия раислигига; 19-Ражабамин сайлов округидан депутат Садилло Узақов, Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия раислигига; 1-Оҳалик сайлов округидан депутат Тошпўлод Юсупов сайланди. Сессияда Самарқанд вилоят ҳокими томонидан Самарқанд тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов Самарқанд туман ҳокими лавозимига 5-Хожа Аҳрор сайлов округидан депутат Мавлонов Носир Мамарасулович номзодини халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини билдириб, уни ўқиб эшиттирди. Сўнгра депутатлар Мавлонов Носир Мамарасулович номзодини қўллаб-қувватлаб уни Самарқанд туман ҳокими лавозимига тасдиқладилар. Сессияда депутатлар Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси Маслаҳат кенгаши аъзолигига Халқ депутатлари туман Кенгашидан 10-Урганжи сайлов округидан депутат Нуриддин Бердиев номзодини ҳам тасдиқладилар.


Дата добавления: 24/01/2020 15:42;   Просмотров: 757
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку