Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ВИЛОЯТ КОНФЕРЕНЦИЯСИГА ДЕЛЕГАТЛАР САЙЛАНДИ

Туман ҳокимлиги мажлислар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал- демократик партияси туман кенгашининг навбатдаги XI ҳисобот-сайлов Конференцияси ўтказилди.

Йиғилишда партия туман кенгаши раиси Абдужаббор Умаровнинг партия томонидан кейинги беш йилликда туманда амалга оширилган ишлар хусусидаги маъзузаси тингланди. Таъкидландики, тадбиркорликни ривожлантириш, аёллар бандлигини таъминлаш, ёшларни касбга йўналтириш, янги иш ўринларини яратиш борасида партия туман кенгаши томонидан қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Партия электорати сони йилдан йилга ошиб боряпти. Жумладан, 2015 йилда туманда бошланғич партия ташкилотлари сони 51 та, аъзолар сони 2332 нафардан ортиқ бўлган бўлса, бугунги кунда тумандаги 61 та корхона, ташкилот ва муассасаларда партиянинг бошланғич ташкилотлари мавжуд. Аъзолар сони эса 8135 нафарга етган.
Конференцияда шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг 2015-2019 йиллар оралиғидаги фаолияти ҳам чуқур таҳлил этилиб, атрофлича муҳокама қилинди, партия туман кенгаши назорат- тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти бўйича ютуқ ва камчиликлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Тадбир сўнгида ЎзЛиДеП туман кенгаши ва назорат- тафтиш комиссиясининг янги таркиби сайланди. Вилоят кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конференциясига 8 нафар делегат сайланди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-кизлар қўмитаси раиси З.Рофиева иштирок этди.

Т.ЮСУПОВ
Б.ХОНКЕЛДИЕВ


Последнее редактирование: 25/10/2019 11:33;   Просмотров: 800
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку