Яқинда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда 2017 йилда амалга оширилган ишлар ва 2018 йилга мўлжалланган устувор вазифалар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва атрофлича муҳокама этилди. Партия туман Кенгаши раиси А.Умаров бу ҳақда ахборот берар экан, ўтган йил қатор ибратли ишлар бажарилгани ва бу йил эса устувор вазифалар белгиланганини қайд этди.
Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида 2018 йилги вазифалар сўзсиз ижро этилиши, бунинг учун партия ташкилотлари мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб ишлашлари лозим. Юртбошимиз айтганларидек: «...Партиялараро рақобатни таъминлаш, барча сиёсий субъектлар учун тенг шароитлар яратиш парламент ролини кучайтиришнинг муҳим шарти ҳисобланади». Чиндан ҳам партия кўп нарсага эришиши учун ишлаши зарур, - деди А.Умаров сўзи якунида.
Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси А.Маҳмудов 2018 йилда амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида гапирди.
Тадбирда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда партия Кенгаши раисининг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи ўринбосари, назорат-тафтиш комиссияси ва кенгаш аъзоларини сайлаш ҳақидаги масалалар ҳам кўрилди.
Бўлиб ўтган йиғилишда ЎзЛиДеП вилоят Кенгашининг Бизнес тузулмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Қ.Шоимов, вилоят Кенгаши депутати Ж. Абдуллаев, халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н.Каримовлар қатнашиб сўзга чиқдилар.
Ўз мухбиримиз
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.