Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ВАКИЛЛАР САЙЛАНДИ

Ўтган ҳафта Самарқанд вилоят фермерлар кенгаши конференциясига вакиллар сайлашга бағишланган туман фермерлар кенгаши анжуманини кенгаш раиси Усмон Хуррамов бошқарди.

– Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан фермерлик ҳаракатини ривожлантириш бўйича барча шароитлар яратиб берилди, бунинг натижасида қишлоқ жойларда фермер хўжаликлари ҳал этувчи кучга айланганлиги айни ҳақиқат,-деди у. Шу йил 7 август куни ўтказилган Ўзбекистон Фермерлари Кенгашининг Кенгаш йиғилиши томонидан Ўзбекистон фермерлари Кенгашини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта тузиш мақсадида 2017 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши конференциясини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Шунга мувофиқ вилоят Фермерлар Кенгаши конференциясига иштирок этиш учун туманимиз фермерлари орасидан 28 нафар вакиллар сайландилар.
Анжуманда туман ҳокими Ш.Жамолов иштирок этди.

Н.МЕҲРАНГИЗ


Последнее редактирование: 19/10/2017 14:30;   Просмотров: 1353
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку