Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАННИНГ 2017 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Туман ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги, мазкур қарор ижросини таъминловчи Самарқанд вилоят ҳокимининг 2016 йил 30 декабрдаги 333-Қ-сонли қарорларини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг 2016 йил 30 декабрдаги “2016 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2017 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги 84/26-Қ-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги, мазкур қарор ижросини таъминловчи Самарқанд вилоят ҳокимининг 2016 йил 30 декабрдаги 333-Қ-сонли қарорларини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг 2016 йил 30 декабрдаги “2016 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2017 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги 84/26-Қ-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2015 йил 30 декабрдаги “2016 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2017 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги 84/26-Қ-сонли қарори билан 2017 йил туман маҳаллий бюджетининг параметрлари умумий миқдорлари тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3.Туманнинг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози 1-иловага мувофиқ ҳамда 2017 йилги туман маҳаллий бюджетининг параметрлари ва туман маҳаллий бюджетининг 2017 йилга нақд пул айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 2-иловага асосан тасдиқлансин.

Туман маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағи меъёрини амалдаги қонунлар билан кўзда тутилган муддатларда сақлаш топширилсин.

4.2017 йилда туман маҳаллий бюджетининг даромадлари туман ҳудудида тушадиган барча солиқ ва тўловлардан ҳамда қолган умумдавлат даромадлари ва солиқлари 3-иловага асосан ташкил топиши инобатга олинсин.

5.2017 йил туман маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатларини умумий миқдорларига вилоят махаллий бюджетидан субвенция харажатлари ҳамда бериладиган даромадлар кўзда тутилмаганлиги 4-иловага асосан тасдиқлансин.

6.Ўзбекистон Республикаси “Солиқ кодекси”га асосан туман ҳудудида жорий этилган маҳаллий солиқлар ва йиғимларга белгиланган ставкалар миқдори 2017 йилга 5-иловага асосан белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7.Туман ҳокимлиги молия бўлими (Ш.Восеев), туман Ғазначилик бўлинмаси (И.Элбоев), туман Давлат солиқ инспекцияси (З.Зохидов) ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари бюджетга тўловлар тўлиқ тушишини ҳамда туман маҳаллий бюджети ижроси жараёнида унинг мувозанатини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбаларини қидириб топиш, маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми ижросини таъминлашга жавобгар эканликлари, шунингдек бюджет ташкилотларида бюджет маблағларининг сарфланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатишлари белгилаб қўйилсин.

8.Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассасалар раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни маблағ билан таъминлаганликлари ҳамда кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан шахсан жавобгардирлар.

9.Туман ҳокимлиги молия бўлими, туман Ғазначилик бўлинмаси ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси туманнинг 2017 йилги маҳаллий бюджети параметрларининг бажарилиши юзасидан таҳлилларни ҳар чорак якуни билан туман ҳокими муҳокамасига киритиб борсинлар.

  1. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

11.Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Ф.Норов зиммасига юклансин.

Туман ҳокими Б.Қодиров

2017 йил 4 январь, № 16-Қ


Дата добавления: 20/01/2017 11:09;   Просмотров: 1629
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку