Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАН ҲУДУДИДАГИ ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА УЛАРГА ТИРКАМАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Туман ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон) ижросини таъминлаш мақсадда, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й. 9-сон, 320-модда) асосланиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари, тегишли тартибда мажбурий техник кўкрикдан ўтказилсин.
  2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган автомобиллар, автобуслар, ўтирадиган жойлари сони 8 ва ундан ортиқ (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) , одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки марта;

биринчи марта - 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта - 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин;

б) ишлаб чиқарилганлиги беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда .

  1. Юридик шахсларга қарашли бўлган автотранспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилиши инобатга олинсин.

  1. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини “JV MAN AUTO Uzbekiston” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг сервис ва диллерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини “Самарқанд Автотеххизмат” ОАЖга ҳамда тумандаги Агротехсервис МТПда техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотнома асосида ўтказилсин.
  2. Туманда техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2017 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори 3-банд талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.
  4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Қурбонов зиммасига юклансин.
  5. Ушбу қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2016 йил 28 январдаги 148-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  6. Ушбу қарор расмий эълон қилган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими: Б.Қодиров

2017 йил 18 февраль, № 371-Қ


Дата добавления: 24/02/2017 10:58;   Просмотров: 1404
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку