Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Туман прокуратурасининг “2016 йил 12 ой давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан” ахбороти ҳақида

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

“Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

  1. Туман прокуратурасининг “2016 йил 12 ой давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан” ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида туман прокуратураси томонидан 2016 йил 12 ой давомида амалга оширилган ишлар қониқарли деб топилсин.
  3. Туман прокурори Б.Юсупов ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи О.Жалиловларга ҳамкорликда:

— туман ҳудудида қонунийликни таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, биринчи даражали тўловлар, шу жумладан, пенсия тўловлари, иш ҳақи, тўлов интизоми ҳамда коммунал соҳаларда тўловларни ўз вақтида тўланишига оид қонунлар ижросини таъминлаш;

— жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳамда бу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштирув самарадорлигини ва таъсирчанлигини янада кучайтириш, бу соҳада қонун талабларига қатьий риоя қилинишини таъминлаш;

— туман ички ишлар бўлимида олиб борилаётган профилактик тадбирларни назоратга олиш, жиноятлар содир этилишини маҳаллалар миқёсида таҳлил қилиб, жиноятлар содир этилиши сабабалари ва уларнинг келиб чиқишига шароит яратиб бераётган ҳолатларни ҳар бир жиноятга алоҳида ёндошган ҳолда ўрганиб, тегишли аниқ чоралар кўришга эътибор қаратиш;

— вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимояси, таълим-тарбияси, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олидини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва туман хокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси билан ҳамкорликни кучайтириш;

— туманда ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари ошганлигига эътибор қаратиш, фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганлар ва аёлларни ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар кўмитасининг вакиллари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, туман тиббиёт бирлашмаси, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Нуроний» жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимлари билан ҳамкорликларни кучайтириш;

— солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш туман бўлинмаси фаолияти устидан талабчанликни ошириб, яширин иқтисодий фаолиятни аниқлаш ва нақд пул маблағларининг ноқонуний айланмасига қарши курашишга қаратилган тадбирларни фаоллаштириш борасида ҳамкорликни кучайтириш;

— туманда қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясига ахборот тақдим этиб бориш вазифалари юклатилсин.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларига қуйидаги вазифалар тавсия этилсин:

— ахборотда билдирилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда жойларда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларни янада кучайтириш чораларини кўриш;

— Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш;

— мансабдор шахсларнинг ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришдаги масъулиятини ошириш чораларини белгилаш ва амалга ошириш;

— тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган дастурлар устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

— 2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тегишли ҳудудий параметрлари бажарилишини таъминлашга эришиш;

— пенсия жамғармалари томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш;

— соғлиқни сақлашга қаратилган қонунлар устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;

— қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш чораларини кўриш, фермерлик ҳаракатини кенг омма орасида тарғибот қилиш;

— касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчиларини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;

— узоқ муддатга четга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлашда фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари масъулиятини ошириш чораларини белгилаш;

- вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш;

— аҳоли ўртасида қонунларнинг ҳуқуқий тарғиботини янада кенгайтириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бунда асосий эътиборни маҳаллаларга қаратиш.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Н.Саъдул- лаев)га туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларини вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан қўшма йиғилишларида муҳокама этиб борсин.
  2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Н.Саъдуллаев) ва туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари (Қ.Қурбонов, Ф.Норов, М.Баратовалар) зиммасига юклансин.

Туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси раиси Н.САЪДУЛЛАЕВ

2017 йил 31 январь, № 98/27-Қ

 

 

 


Дата добавления: 10/02/2017 15:57;   Просмотров: 1396
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку