Бандликка кўмаклашиш жамғармасида 411 нафар фуқарони жамоат иш-ларига жалб қилиш учун апрель-май ойларига 467 млн.сўм маблағ ажратилган.
Аввало, қайд қилиш лозимки, мамлакатда юзага келган эпидемиологик вазиятда давлатимиз раҳбари томонидан коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар белгиланди.
Шунга асосан, биринчи навбатда эҳтиёжманд фуқароларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу ўринда савол туғилиши табиий: хўш одамларни қўшимча даромад олишга жалб этиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида нима ишлар қилинмоқда?
Айтишим мумкинки, бандликка кўмаклашиш жамғармасида 411 нафар фуқарони жамоат ишларига жалб қилиш учун апрель-май ойларига467 млн.сўм маблағ ажратилган. Шундан 1 май ҳолатига 239 кишига 180 млн.сўм тўланди.
- 65 та шахсий томорқага 145млн.сўм ажратилди,шундан 1 май ҳолатига 25 кишига 55.7млн. сўм тўланди;
- 100 та фуқарога дала кооперацияси бўйича 98млн. сўм маблағ келиб тушган.
- 280 нафар ишсиз фуқароларга 49 млн.сўм нафақа ажратилиши лозим бўлиб, шундан 193 нафарига15.6 млн.сўм ажратилди.
Солиқ имтиёзлари ва таътиллари тўғрисида гап борганда, 1820 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар учун 202,9 млн.сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 50%га қадар) ижтимоий солиқ суммаси камайтирилганини эътироф этиш мумкин.
Шунингдек, 197 та умумий овқатланиш корхоналарига тегишли 212 та шахобчалар бўйича алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш учун ўртача бир ойлик йиғим миқдори 49,9 млн.сўмга (белгиланган миқдорлардан 25 %га) камайтирилди;
Шу билан бирга 9 505 нафар жисмоний шахсларнинг 6,1 млрд.сўмлик солиқлари бўйича декларация муддати 1 августга қадар;
79 минг нафар жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати 15 октябрга қадар узайтирилмоқда;
37 тадбиркорлик субъектларига (1,8 млрд сўм) маҳаллий солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилди;
36 та хўжалик юритувчи субъектларга 1 октябргача бўлган даврда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун қўлланиладиган 1,6 млрд.сўмлик жарималар тўхтатилди.
2020 йил инвестиция дастурига мувофиқ, 525,1 млрд.сўмлик қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқилди, ҳозирда 292,6 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилди.
Пандемия даврида 1,7 млн. доллар муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд 12 та экспортёр корхоналарга валюта тушуми кафолатисиз рухсат берилди.
64 та товарларни реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд.сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчиларга 862 млн. сўм солиқларни чораклик тўлаш ҳуқуқи берилди.
1140та ЯТТларга жами ойлик 228 млн.сўм қатъий белгиланган солиқ ҳамда ижтимоий солиқни ҳисобланиши вақтинча тўхтатилди.
Б.ХОНКЕЛДИЕВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.