Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

2017 йилнинг 31 январь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши депутати Н.Саъдуллаев бошқарди. 13-Қайнама сайлов округидан туман Кенгаши депутати З.Шодиева сессия котиби этиб сайланди.

 

Депутатлар сессия кун тартиби ва иш тартибини тасдиқлагач, халқ депутатлари туман Кенгашига бўшаб қолган ўринларга 2017 йил 29 январь куни ўтказилган сайлов натижаси тўғрисида туман сайлов комиссиясининг ахбороти ва сайланган депутатларнинг ваколатларини тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар. Бу ҳақда туман сайлов комиссияси котиби Н.Саломовнинг ахбороти тингланди. Нотиқ ўз сўзида сайлов жараёни кўнгилдагидек, очиқ ва демократик асосда ўтганлигини таъкидлаб, 4-Сулфакабутак сайлов округидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, «Акрам», масъулияти чекланган жамияти директори Васлиддинов Азамат Аслиддинович сайланганини маълум қилди.

Шундан кейин Халқ депутатлари туман Кенгашидаги сиёсий партиянинг депутатлик гуруҳлари ва доимий комиссия таркибларига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги масалалар ҳам муҳокима этилди.

Сессияда туман ҳокими Б.Қодировнинг 2016 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Таъкидландики, 2016 йилда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилган. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 569,7 миллиард сўмни ёки 117,5 фоизни, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 450,3 миллиард сўмни ёки 106,6 фоизни ташкил этган. Инвестиция дастурига асосан Давлат бюджети ҳисобидан 2016 йилда 2,9 миллиард сўмлик маблағлар ажратилди. Ажратилган маблағлар ҳисобидан 7 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Барча турдаги йўлларни қуриш ва таъмирлаш харажатлари учун 1,8 миллиард сўм маблағ сарфланди. Ушбу маблағлар ҳисобида 5,7 км. хўжаликлараро ички йўллар таъмирланди. Ўтган йил давомида намунавий лойиҳалар асосида 266 та уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари сес-сияда туман прокуратурасининг «2016 йил 12 ой давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман прокурори Б.Юсуповнинг ахбороти эшитилди.

Бўлиб ўтган сессияда туман фермер хўжаликларини суғурта қилиш ҳақидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Сессия ишида Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш. Қулматов қатнашди ва сўзга чиқди.

Шу билан сессия ўз ишини тамомлади.

 

 

 

 


Дата добавления: 03/02/2017 15:25;   Просмотров: 1464
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку