Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

2016 йил 30 декабрь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман Кенгашининг раиси Б. Кадиров очди ва олиб борди.

30-Талибарзу сайлов округидан туман Кенгаши депутати А. Маҳмудов сессия котиби этиб сайланди.

Сессияда тумандан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатлар, шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим ва бош-қармалар раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар, сиёсий партиялар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Депутатлар сессия кун тартибини тасдиқлашди.

Биринчи масала, яъни 2016 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2017 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида туман молия бўлими мудири Ш. Восеевнинг ахбороти тингланди. 2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури, Кенгашнинг доимий комиссияларининг 2016 йилдаги фаолиятлари юзасидан ахборотлари эшитилди ҳамда муҳокама этилди. Шундан кейин туман Кенгаши ва доимий комиссияларнинг 2017 йилга мўлжалланган иш режалари тасдиқланди.

Бўлиб ўтган сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга депутатлар сайлови кунини белгилаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Кенгаш қарори билан 2017 йил 29 январь якшанба куни 4-Сулфакабутак сайлов округида сайлов ўтказилиши белгиланди.

Шу билан сессия ўз ишини якунлади.


Дата добавления: 06/01/2017 12:54;   Просмотров: 1643
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку