Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ЭЛЛИК ИККИНЧИ СЕССИЯСИ

Жорий йил 30 июль куни халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг навбатдан ташқари эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда тумани Кенгашининг 29 нафар депутатларидан 26 нафари иштирок этди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари таклиф этилди. Сессияни 2 - Ўрташиқ сайлов округидан депутат Н.Каримов олиб борди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Э.О.Турдимов иштирок этди ва туманда амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси вазифалар ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг, кун тартибидаги ташкилий масала кўриб чиқилди. Туман ҳокими Шуҳрат Жамолов ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокимининг тавсиясига кўра шу кунга қадар Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Мавлонов Носир Мамарасулович туман ҳокими этиб тасдиқланди. Музокараларда "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси раиси О.Алиев, меҳнат фахрийси Н.Саъдуллоевлар сўзга чиқишди. Туман ҳокими Н.Мавлонов сўз олиб, билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигини изҳор этди. Самарқанд тумани вилоятимизда ўз ўрни ва салоҳиятига эга ҳудуд эканлиги, туманда ҳали ички имкониятлар жуда кўплиги, шунинг учун ҳам эндиликда туман аҳли билан биргаликда ҳамжиҳат ишларни олиб боришини таъкидлади.
Шу билан Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари эллик иккинчи сессияси ўз ишини тугатди.


Дата добавления: 02/08/2019 15:17;   Просмотров: 855
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку