Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАН КЕНГАШИДА УТКЗИЛГАН СЕССИЯ

Ўтган ҳафта Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман Кенгаши депутати А.Умаров бошқарди.
Сессия котиби этиб 1-Оҳалик сайлов округидан депутат М.Маҳмудова сайланди.

Бўлиб ўтган сессияда тумандан сайланган вилоят Кенгаши ва туман Кенгаши депутатлари, туман ижро ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда бошқа ташкилот раҳбарлари, шунингдек, сиёсий партияларнинг вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.
Сессияда дастлаб тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларининг номларини ўзгартириш , жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган “Ипакчи”, “Наврўз”, “Навобод”, “Саримазор” ва “Чаққа” маҳалла фуқаролар йиғинларини оптималлаштириш, янги “Ипакчи” ҳамда “Ширинобод” маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Набиев ахборот берди.
-Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил амалга оширилмоқда, деди М.Набиев. -Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу йўлда ғоят муҳим ҳуқуқий қадам бўлди. Ушбу ҳужжат мамлакатимизда адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг замонавий талаблари асосида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга, маҳалла фаолиятининг барча йўналишдаги ишларини янги босқичга кўтаришга қаратилган. Фармонда маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Улар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда маҳалла институтини аҳолига энг яқин кўмакдош тизимига айлантириш борасида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, сессияда Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг 2017 йил 11 августдаги 843-ва 844-сонли “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси иккинчи қисмини қўлаш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш тартиби бўйича услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари ҳақидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди ва атрофлича муҳокама этилди.
Сессияда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг 2017 йил 15 сентябрдаги 852-сонли “Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳақидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Сессия якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.


Дата добавления: 13/10/2017 11:21;   Просмотров: 1241
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку