Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТЕРРОРИЗМНИНГ ИНСОНИЯТГА СОЛАЁТГАН ТАҲДИДИ

Яқинда 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида диний экстремизм ва терроризмнинг инсониятга солаётган таҳдиди ва маърифий исломга зид моҳиятини ёритишга бағишланган ўқув-семинари ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмалари, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ходимлари, МФЙ раислари, диний-маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, “Маҳалла посбони”, жамоат тузилмалари сардорлари, имом-хатиблар, отинойилар ва профилактика инспекторлари иштирок этишди.
Тадбирни туман ҳокимлиги бош мутахассиси А.Ҳалимов бошқарди. Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари С.Нуруллаевнинг юқоридаги масала юзасидан маърўзаси тингланди. Таъкидландики, дунё ҳамжамиятини чуқур ташвишга солаётган бундай жирканч иллатлар оқибатида минглаб бегуноҳ одамларнинг қони тўкилмоқда. Кўплаб давлатларда қўпорувчилик, вайронагарчилик ҳолатлари содир этилаяпти. Шунинг учун фуқароларимиз айниқса, ёшларимизни турли бузғунчи, ёт ғоялар, мафкуравий хуружлардан асраш, юртимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Шунингдек, тадбирда туман бош имом-хатиби Б.Шарипов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими вакили У.Жабборов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси О.Алиев ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, бу борада бефарқлик, лоқайдликка йўл қўймай, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишликни уқдирдилар.


Дата добавления: 26/05/2017 15:54;   Просмотров: 1387
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку