Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАКОМИЛЛАШАЁТГАН ҚОНУНЛАР

Мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб Конституциямиз ва унга асосан қабул қилинаётган қонунлар аҳоли турмуш фаровонлигини тобора юксалтириш ва фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Айниқса, Конституциямизнинг иккинчи моддасидаги “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деган нормада, энг аввало, инсон, унинг қадр-қиймати бош мақсад сифатида белгиланганини кўришимиз мумкин. Мазкур нормаларни амалга оширишда мурожаат қилиш ҳуқуқининг кафолатланганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу борада асосий қонунимизнинг 35-моддасида қуйидагича белгиланган бўлиб, унга кўра ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларга ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни мазкур йўналишга доир муносабатларни қонуний жиҳатдан тартибга солса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда ушбу Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури мамлакатимизни келгусида ривожлантириш бўйича тарихий аҳамиятга молик дастуриламал ҳужжат ҳисобланади. Ҳаракатлар стратегиясининг асосий мақсади - инсон манфаатларини, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган. Зеро юртимиздаги шиддатли ислоҳотлар миллий қонунни такомиллаштиришда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ўрни ва аҳамияти каттадир. Бу эса, муваффақиятимиз гаровидир.

Фарҳод МУҲАММАДИЕВ,
туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси


Дата добавления: 26/05/2017 15:58;   Просмотров: 1433
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку