Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СОЛИҚ СТАВКАСИНИНГ ПАСАЙИШИ-ТАДБИРКОРЛАРГА ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, солиқ сиёсатида айрим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. - Жумладан, 1 октябрдан тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшилган қиймат солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди.

Бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида айланма маблағ тежаб қолинишига эришилади. - 15 фоизли қўшилган қиймат солиғи амалиётга жорий этилиши чоғида тадбиркорлик субъектлари олдида турган биринчи галдаги вазифалардан бири - шу кунгача назорат-касса аппаратлари хотирасига ёзилган формулага мувофиқ, харид қилинган маҳсулотлар учун 20 фоизлик қўшилган қиймат солиғи сақлаб қолинарди. 1 октябрдан бу амалиёт 15 фоиз этиб белгилангани боис назорат-касса аппаратларини қайта тизимлаш зарурати туғилади. Муддати тугамаган шартномаларга эса тузатиш киритилади. Шунингдек, бизнес субъектлари имзолаган ҳар бир шартномани қайта инвентаризация қилиш керак бўлади.
- Фармонга мувофиқ, меҳнат ҳақига солиқ юкини камайтириш мақсадида устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар ва бюджет ташкилотлари учун 2020 йил 1 январдан ягона ижтимоий тўлов ставкаси 12 фоиз килиб белгиланмокда. Шу тариқа корхона ўз фаолиятини ривожлантириш, ходимларга қўшимча маош тўлаш имконига эга бўлади. Ушбу фармон билан тадбиркорлар ҳисоб рақамларини тўхтатиб қўйишнинг амалдаги тартиби ҳам бекор қилинди.
Президентимиз фармони билан эндиликда солиқ идоралари ва тадбиркор ўзаро ҳамкорликда ишлаши белгиланди. Шунда ҳам тадбиркор даромадларини яширишда давом этса, охирги чора сифатида чеклов белгиланади ва бу муддат 30 кундан ортиқ бўлмайди. Яна Фармон талаблари асосида 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг соддалаштирилган солиқ ставкалари бекор қилиниши кўзда тутилган бўлиб, ҚҚС тўловчилар занжирининг узлуксизлигини таъминлашда самарали қилади.
Бир сўз билан айтганда бугунги кунда мамлакатимиздаги солиқ сиёсати, у билан боғлиқ ўзгаришлар тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлиб колади.

А.Сафаров,
туман ДСИ ходими
Р.Жураев,
Солиқ-сервис ДУК туман бўлими бош мутахассиси


Дата добавления: 11/10/2019 17:51;   Просмотров: 727
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку