Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Мамлакатимизда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар борасида берилаётган имтиёзлар тадбиркорлик субъектлари томонидан замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобидан жаҳон бозори талабларига мос келадиган рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишида муҳим ўрин тутмоқда.

Хусусан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кўламли ишлар аҳоли биндлигини таъминлаш ва даромадларни оширишда асосий восита бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги «Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан 2017-2021 йиллар Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни иқтисодий рағбатлантириш кўзда тутилган. Туман тадбиркорлари ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан экспорт қилувчи корхоналар учун берилган солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланиб келмоқдалар. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги «Мева сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги АҚ-2520-сонли қарорига асосан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси таркибига кирувчи қайта ишлаш корхоналари ягона ижтимоий тўловдан ташқари даромад солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналарнинг ягона солиқ, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан 2019 йилнинг 1 январигача озод қилинган.
Туман «Агромир» консерва қўшма корхонаси ҳам мазкур қарор талаблари асосида солиқ имтиёзларига эга бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирмоқда ва 2017 йил якунлари ҳисобидан 1396,4 млн сўм маблағлар солиқ имтиёзлари ҳисобидан корхона ихтиёрига қолдирилган.
Солиқ имтиёзлари ҳисобидан тежаб қолган маблағлар ўз навбатида корхона фаолиятини ривожлантиришга ва қўшимча янги иш ўринлари яратишга йўналтирилмоқда.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида тумандаги «Сам рафоаттекстиль» корхонаси солиқ имтиёзларига эга бўлиб, фақатгина 2017 йил якунлари бўйича 903,8 млн. сўм маблағлар солиқ имтиёзлари ҳисобидан корхона ихтиёрида қолган. Мазкур корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган бахмал маҳсулотлари ҳамда ҳар хил турдаги сочиқлар республика ташқарисига экспорт қилинмоқда ва корхона томонидан бугунги кунда солиқдан тежаб қолинган маблағларни ўз фаолиятини кенгайтиришга, соҳага илғор технологияларни жорий этишга йўналтирилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда яратиб берилаётган имконият ва солиқ имтиёзлари тадбиркорликда истиқболли лойиҳаларни жадаллик билан ҳаётга тадбиқ этилишига замин яратмоқда.

Ш.СИНДОРОВ,
туман давлат солиқ инспекцияси ходими


Дата добавления: 27/06/2018 15:15;   Просмотров: 1114
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку