Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 5-6 декабр кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.


Ташриф дастурига мувофиқ, Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади, уларда икки халқ ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилади.

Шунингдек, сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий алоқалар ва аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини фаоллаштиришнинг долзарб масалалари ҳам кун тартибига киритилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар ва минтақавий интеграциянинг асосий йўналишларини муҳокама қиладилар.

Саммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Ташриф арафасида Нур-Султонда икки мамлакат етакчи компания ва тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ҳам ўтказилади.


Последнее редактирование: 04/12/2021 15:14;   Просмотров: 1101
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку