Азиз юртдошлар, ҳурматли туманимиз аҳли! Сизларни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Кириб келаётган Рамазон ҳайитининг эзгу қадриятларимизни мустаҳкамлаш борасидаги Ғрни, инсон тарбиясидаги аҳамияти беқиёсдир. Ушбу қутлуғ айёмга, файзли ва барокатли кунларга етказганига шукроналар айтамиз. Айниқса, дунё аҳлини қийнаб келаётган коронавирус пандемияси даврида сизлар сабр-қаноатингиз, саховатпешалигингиз, матонатингиз билан бу синовдан муносиб Ғтаётганингизни қадрлайман. Мураккаб даврда ҳар томонлама оқилона иш юритиш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, азиз фарзандларимизнинг сиҳат-саломатлиги, иқболини таъминлаш йҒлида бирлашиб ҳаракат қилишимизни бугуннинг Ғзи талаб этмоқда. Бундай вазиятда ҳар биримиз тартиб-интизом, янада кҒпроқ сабр-тоқатли бҒлишимизни ёдимиздан чиқармаслигимиз керак. Барчангизни муборак Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан самимий қутлайман. Дуога қҒл очган кекса отахону онахонларимизнинг шундай фазилатли дамларда юртимиз тинчлиги, халқимиз бошига ташвиш солаётган турли иллатларнинг йҒқ бҒлиб кетишини тилаб қилган эзгу ниятлари ижобат бҒлсин! Уйда қолиб, хонадонларимиз файзу баракаси ва осойишталигини асрайлик!
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.