Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

САМАРҚАНД АЭРОПОРТИДА 2500 ДОНА ОВ ҚУРОЛИ ГИЛЬЗА КАПСУЛАЛАРИНИ ОЛИБ КИРИШГА УРИНГАН ЙЎЛОВЧИ ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар экспортини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармони талабига кўра Ўзбекистон Республикаси худудига махсус рухсатномасиз қурол-яроғ, ўқ-дори ва уларнинг қисмларини олиб кириш тақиқланган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг Самарқанд вилояти божхона бошқармаси "Самарқанд аэропорт" чегара божхона пости ходимлари мазкур тартибларга бўйсунишни истамаган, "Внукова-Самарқанд" йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.Рахимовнинг қинғир қилмишларини фош қилишди. Қарангки, ушбу шахсга тегишли багаж божхона кўригидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган 2 турдаги 2500 дона ов қуроли гильзаcи капсулалари яширинча олиб кирилаётганлиги аниқланди.
Вилоят эксперт-криминалистика бўлими экспертлари хулосасига кўра, фуқаро А.Раҳимовдан ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 2000 дона сариқ рангли капсула(пистон)лар ов ўқ-дори турига кирмаслиги, тақдим этилган ҳолида ов патронлар қисми ҳисобланиши, шунингдек, 500 (беш юз) дона аллюмин рангли капсула(пистон)лар пластмасса гильзаларга қўйиб фойдаланиш учун мўлжалланганлиги, мазкур капсюллар фойдаланиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.
Самарқанд шаҳар Жиноят ишлари бўйича судининг 2017 йил 2 майдаги қарорига мувофиқ, фуқаро А.Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этган деб топилиб, унга қонунчиликда белгиланган таъсир чораси қўлланилди ҳамда ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган жами 2500 дона гильза капсюллари давлат фойдасига мусодара қилинди.

Сурат муаллифи Давлат божхона қўмитаси.
ЎзА


Дата добавления: 19/05/2017 15:27;   Просмотров: 1337
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку