Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ПРОКУРОР НАЗОРАТИ-АМАЛДА

Жорий йилнинг 9 ойи давомида туман прокуратурасида жами 533 та мурожаатлар ҳал қилинган бўлиб, улардан 87 таси қаноатлантирилган, 7 таси рад этилган ва 439 тасига тушунтириш берилган. 41 та мурожаат жиноят ишлари ва терговга қадар текшириш материалларига қўшиб ҳал қилинган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича 87 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланган. Шунингдек, 196 та мурожаат ҳал қилиш учун бошқа муассасаларга юборилган бўлса, 1 та мурожаат аноним ҳисобланганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган. Бундан ташқари, туман прокуратурасининг ходимлари томонидан 323 нафар фуқаро ва юридик шахс ҳамда уларнинг вакиллари қабул қилинган.Жумладан, шахсан прокурор томонидан 164 нафар ва прокурор ўринбосарлари томонидан 164 нафар фуқаро қабул қилинган.
Туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августда қилинган "Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3182-сонли қарори назоратга олиниб, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш ишлари давом эттирилиб, аниқланган ва бартараф этилиши лозим бўлган ҳар бир муаммо махсус ишлаб чиқарилган ҳамда ҳар чоракда янгиланиб борадиган дастурга кирилиб, уларнинг ижросини таъминлаш чоралари кўриб борилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 - майдаги ПФ-5059-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, туман бўйича электр энергияси истеъмолчилари сони жами 51 минг 821 тани, шундан 2 минг 104 та улгуржи, 49 минг 717 та аҳоли табиий газ истемолчилари сони 15 минг 319 тани, шундан 14 минг 894 та аҳоли ва 425 та улгуржи истемолчилар сонига тўғри келади. Туман бўйича 30 сентябрь ҳолатига Зарафшон ЭТКдан рўйхатдан ўтган 13 минг 531 та хонадон ва Дўстлик ЭТКдан рўйхатдан ўтган 5 минг 53 та хонадон, жами 18 минг 584 та хонадон хатловдан ўтказилиши оқибатида 18 млрд. 691,5 млн. сўмлик нореал қарздорлик аниқланган.
Бугунги кунда, туман прокуратурасининг иш юритувида тумандаги электр тармоқлари корхоналари мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205 ва 207-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлиб, инвентаризация давомида аниқланган нореал қарздорликларнинг келиб чиқиш сабаблари жиноят иши доирасида кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, вояга етмаганларнинг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилаётган ҳаракатларининг қонунийлиги ўрганилганида, 2017 йилнинг 9 ойи давомида мажбурий ижро бюроси Самарқанд туманининг иш юритувига вояга етмаганларнинг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида жами 1471 та ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, шундан 1118 та ижро ҳужжати бўйича 399 млн. 847 минг 100 сўм ундирилиб, 1 та ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан, 33 та 12 млн 400 минг сўмлик ижро ҳужжатлари 40-моддасига асосан тугатилган, 287 млн. 350 минг сўмлик 821 та ижро ҳужжатлари 41-моддасига асосан тамомланган, 7 та ижро ҳужжатлари бўйича қонуннинг 42-моддасига асосан қарздор ёки жавобгарга нисбатан қидирув эълон қилинган, 101 млн. сўмлик 280 та ижро ҳужжати 64-моддасига асосан қарздор ёки жавобгарнинг иш ҳаққига қаратилиб, 34 млн. 825 минг сўмлик 7 та ижро ҳужжати бўйича жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда 352 та ижро ҳужжати қолдиқда қолган.
Бундан ташқари, 2017 йилнинг ўтган 9 ойида 915 та ижро ҳужжати бўйича ундирувчининг аризаси ёки давлат ижрочисининг ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошка органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 421-моддасига асосан қарздорларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.
Бугунги кунда, туман прокуратурасининг иш юритувида тумандаги электр тармоқлари корхоналари мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205 ва 207-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлиб, инвентаризация давомида аниқланган нореал қарздорликларнинг келиб чиқиш сабаблари жиноят иши доирасида кўриб чиқилмоқда.
Тумандаги жиноятчилик таҳлил қилинганда, жорий йилнинг 9 ойи давомида 278 та жиноят қайд қилинган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга (279) қараганда 1 тага қамайган бўлсада, оғир ва ўта оғир жиноятлар 68 (37) тани ташкил этиб, 31 тага кўпайган.
Шунингдек мазкур даврда қасддан одам ўлдириш 4 (2) тани, талончилик 4 (1) тани, ўғирлик 42 (30) тани, фирибгарлик 25 (17) тани, гиёҳвандлик 20 (15) тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ошган.
85 (103) нафар шахсларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, уларнинг 6 (39) нафари ушланган. Қидирувдагиларнинг 12 нафари диний экстримизм оқимлари аъзолари бўлиб, 3 нафари ушланган.
2017 йилнинг ўтган 9 ойи давомида туман прокуратураси томонидан 32 та жиноят ишлари иш юритувига қабул қилинган бўлиб, шундан тамомланган 21 та жиноят ишининг 16 таси айблов хулосаси билан судга юборилган бўлса, 4 таси тугатилган, 1 та жиноят иши ярашув тартибида судга юборилган, 12 та жиноят ишлари тегишлилиги бўйича ЖПКнинг 345-моддаси тартибида тегишли тергов органларига юборилган, ойнинг охирига тамомланмай қолган ишлар сони 5 тани ташкил қилиб, ўтган даврда 10 нафар шахс жиноят содир этишда гумонланиб, ушлаб турилган, улардан 8 нафарига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланиб, уларнинг 2 нафари қамоққа олишга зарурият йўқлиги учун озод қилинган, 4 нафар шахсга гаров эҳтиёт чораси қўлланган.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида тергови тамомланган 21 та жиноят ишлардан 4 таси 1 ойгача, 8 таси 1 ойдан 2 ойгача ва 9 таси юзасидан 3 ойгача дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб жиноят ишлари тамомланган.
Тугатилган 4 та жиноят ишининг 2 таси шахс қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан, 1 таси айбланувчи вафот этганлиги сабабли ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан ва 1 таси қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги ёхуд шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган деб эътироф этилиб ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан тугатилган.
Дастлабки тергов олиб борилган жиноят ишлари юзасидан жами 120 млн. 804 минг сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, шундан 99 млн. 488 минг сўми тергов давомида ундирилган ва самарадорлик кўрсатгичи 82 фоизни ташкил қилган.
Туман прокуратурасининг иш юритувида ўтган йиллардан тергови тўхтатилган 15 та жиноят ишлари мавжуд бўлиб, улардан 13 таси жиноят содир қилган шахс аниқланмаганлиги сабали ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан ва 2 таси айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлганлиги сабали ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан тўхтатилган, тергови тўхтатилган жиноят ишлари юзасидан алоҳида топшириқлар бериб борилиши таъминланмоқда.
Ўтган даврда қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат йўналиши бўйича 2 та текширишлар ўтказилган бўлиб, 23 та қонунга зид ҳужжатларга протестлар, 6 та қонунбузилиш ва унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритилган.
Шунингдек, Ер кодекси ижроси юзасидан 6 та қарорлар қабул қилиниб, 19 та огоҳномалар киритилган. Прокуратура қарори ва тақдимномасига асосан 9 нафар шахслар интизомий ва 4 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилишган ва мазкур соҳага оид 1 та жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикасининг 29.09.2010 йилги "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги қонуни, Бош прокурорнинг 12.06.2011 йилги "Вояга етмаганлар ҳакидаги қонунлар ижроси устидан прокурорлик назорати фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 92-сонли буйруғи ижроси бўйича 2017 йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар аҳволи туман ички ишлар бўлими вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳида ўрганилганида бир қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Хусусан, лейтенант А.Мадиевнинг иш юритувида бўлган, туманнинг "Қуйи Қайнама" маҳалласида яшовчи вояга етмаган 13.09.1999 йилда туғилган Сафаров Шахзод Шарифовичга нисбатан 07.02.2016 йилда профилактик ҳисоб йиғма жилди юритилган бўлиб, у билан амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар режаси туман ИИБ раҳбарияти томонидан тасдиқланмаган, жорий йилнинг май ойи якунидан сўнг вояга етмаган билан профилактик суҳбат ўтказилмаган, Ш.Сафаровни яшаш ва ўқиш жойларидан 2017 йилнинг ўтган даври давомида салбий ёки ижобий тавсифланиши тўғрисида ҳамда унга бириктирилган мураббийлар томонидан амалга оширилган тадбирлар ҳақида маълумотлар олинмаган.
Бундан ташқари, майор З.Шарапованинг иш юритувидаги туманнинг "Равонак" маҳалласида яшовчи 12.04.2003 йилда туғилган вояга етмаган А.Хафизовга нисбатан юритилган йиғма жилдда вояга етмаганнинг фото суръати мавжуд эмаслиги, ҳужжатлар рўйхати тузилмаганлиги, профилактик ҳисобга олиш ҳақидаги билдирги туман ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланмаганлиги, ўқиш жойида бириктирилган мураббийлар томонидан амалга оширилган тадбирлар хусусида маълумотлар олинмаганлиги, у билан йил давомида олиб борилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар режасининг муддатлари қўйилмаганлиги, А.Хафизов билан охирги маротаба 14.07.2016 йилда профилактик суҳбат ўтказилиб, йиғма жилд текшириш кунига қадар ўз холига ташлаб қўйилганлиги аниқланди.
Текшириш натижасида аниқланган қонун бузулиши ҳолатларини бартараф этиш, қайта содир этилишини олдини олиш ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласини ҳал қилишлик учун вилоят ИИБ бошлиғи номига тақдимнома киритилди.
2016-2017 ўқув йилида тумандаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаган битирувчиларнинг ишга жойлашиши юзасидан тузилган тўрт томонлама шартномаларга асосан уларни ҳақиқатда ишга жойлашиши аҳволи ўрганилганида, 27.09.2017 йил ҳолатига туман халқ таълими бўлимига қарашли 26-сонли умумтаълим мактаби директори И.Хошимова, 19-сонли умумтаълим мактаби директори Д.Негматова, 18-сонли умумтаълим мактаби директори У.Маъруфий, 23-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси Б.Бабаева, 24-сонли умумтаълим мактаби директори И.Даниярова, 35-сонли умумтаълим мактаби директори А.Нурмухаммедов, 46-сонли умумтаълим мактаби директори Б.Ибрагимов ва 6-сонли умумтаълим мактаби директори Г.Насридиновалар томонидан битирувчиларни ишга қабул қилишда ҳамда уларни ишдан бўшатишда меҳнат қонунчилигига риоя қилмаганликлари аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаси билан иш қўзғатиш масаласини ҳал қилишлик учун Самарқанд туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори номига ва аниқланган қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ҳамда қайта содир этилишини олдини олиш мақсадида туман халқ таълими бўлими бошлиғи номига тақдимномалар киритилди.
Ушбу тақдимномалар асосида 8 та умумтаълим мактаби директорлари маъмурий жавобгарликка ва 4 та умумтаълим мактаби директорлари интизомий жавобгарликка тортилган.

Х.МАРДИЕВ,
Туман прокурори, 1-даражали юрист


Дата добавления: 10/11/2017 10:37;   Просмотров: 1243
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку