Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ПРЕЗИДЕНТ ЭЪТИБОРИ – МУРУВВАТ ТАДБИРЛАРИДА

Ушбу шиор доирасида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган болажонларнинг суннат тўйлари 15 май куни туманимиздаги “Шодимурод” базмгоҳида ҳам бўлиб ўтди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мурувват тадбирида туманимиз ва Самарқанд шаҳридан кам таъминланган оилаларнинг 20 нафар болажонлари учун суннат тўйи тантанали нишонланди. Унда болажонларнинг яқин қариндошлари туман ва шаҳар ҳокимликлари, касаба уюшмалари ташкилоти бирлашмаси Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси ҳамда қатор жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
– Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари остида ўтаётан бундай хайрли тадбирлар халқимизнинг нақадар очиққўл,бағрикенг, саховатпеша эканлигини яққол намунасидир,–дейди тадбир иштирокчиси, меҳнат фахрийси, “Шуҳрат” медали совриндори Бобомурод Зиёев. –Айтиш жойизки, худди шундай ибратли тадбирлар халқимиз ўртасида меҳр-оқибат, тотувлик ва бирдамликни янада мустаҳкамлаш баробарида юртдошларимиз ижтимоий ҳимоясида ҳам муҳим ўрин тутади. Бу кун болажонлар хотирасида ҳам ўчмас саҳифа бўлиб қолишига аминман.
Тўйболаларнинг ҳар бирига 1 миллион сўм қўйилган омонат дафтарчалари ва китоблар жамланмаси тақдим этилиб, велосипедлар совға қилинди. Ота-оналари бундай ғамхўрлик ва эътбор учун Президентимиз ва саховатпеша халқимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Мардон Мавлонов ва бошқа кўплаб истеъдодли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тўйга ўзгача шукуҳ бахш этди.
Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши вакили Ғ.Ҳамидов, туман ҳокими Б.Қодировлар иштирок этди.

Тошпўлат ЮСУПОВ
Суратлар муаллифи Б. ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 26/05/2017 15:15;   Просмотров: 1396
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку