Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ПОЙАФЗАЛНИНГ ЧАРМИ СИФАТЛИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги «Чарм-пойафзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилди.

«Amir ul Baxr VMG» МЧЖ чарм-пойафзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона 2012 йили ташкил этилган бўлиби болалар спортини ривожлантириш давлат дастури асосида оёқ кийимлари ишлаб чиқаради. Бунда меҳнат қилаётган малакали кадрлар тармоқнинг илмий салоҳиятини ошириб, экологик тоза ва сифатли хом ашёлардан фойдаланиб турли йўналишларда пойафзаллар тайёрлашади. Бу билан улар нуфузли корхоналарнинг ишончли ҳамкорига айланиб улгурди. Бугунги кунда корхона «EREEL», «INTER INGINERING», Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Mironkul Group», «Oz ekspomarkaz AJ», «Paxtasanoat», «Agromir» каби бир қатор корхоналар билан ҳамкорлик қилмоқда.
Корхонада меҳнат қилаётган 35 нафар ишчи-хизматчилар юзга яқин дизайнда пойафзаллар ишлаб чиқармоқда. 2014 йилдан корхона «Чармпойафзал» ассоциацияси (ҳозирги кунда «Чармсаноат»)га аъзодир.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, корхона жамоаси бир неча бор «Ташаббус» Республика кўрик-танловларида иштирок этиб, турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган. Бундан ташқари Республика ва Халқаро майдонда ташкил қилиб келинаётган кўргазмаларда ўз миллий маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Сўнгги йилларда эса қўшни Россия федерациясининг Москва шаҳрида доимий ташкил этиб келинаётган халқаро «MOS SHOUS» кўргазмасида иштирок этиш баробарида Халқаро миллий маҳсулотимизга барчанинг қизиқишини ошириб келаяпти. Бунинг натижаси ўлароқ турли нуфузли халқаро компаниялар менежерлари корхонага ташриф буюриб, иш жараёнлари, пойафзалларнинг тикилиши, дастлаб компьютерларда схемасининг тайёрланишини қизиқиб ўрганаётирлар.
Корхонада 150-9001 сифат менежменти (сертификати) тизими йўлга қўйилган. Хуллас, сифатли маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда. Бир сўз билан айтганда пойафзалларнинг чарми сифатли.

Нормамат ОЛИМОВ


Дата добавления: 27/06/2018 15:08;   Просмотров: 1173
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку