Бугунги кунга келиб пиллакорларимизнинг машаққатли меҳнати ўз самарасини бера бошлади. Айни вақтда мавсумга шай ҳолатга келтирилган "Самарқанд туман агропилла" МЧЖда пилла қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари мазкур жараён билан танишди.
- Туман миқёсида ушбу залворли вазифани муносиб якунлаш мақсадида режадаги 62 тонна пилла етиштириш учун 1127 қути ипак қурти боқилди, - дейди "Самарқанд туман агропилла" МЧЖ раҳбари Султон Обидов. - Айни кунларда пиллакорлар томонидан етиштирилган ҳосилни пилла қабул қилиш масканларига топшириш қизғин паллага кирган.Бугунги кунга қадар 8400 килограмм юқори сифатли саноат хомашёси қабул қилиб олинди.
Етиштирилган пилла ҳосилини ўз вақтида қабул қилиш, намлик даражаси меъёрдан ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида пиллани қабул қилиш масканларида барча зарур шароитлар яратилиб, лаборатория таҳлиллари учун замонавий ускуналар ўрнатилган.
Б.ХОНКЕЛДИЕВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.