Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ПЕНСИЯЛАР тЎлиҚ Ҳажмда тЎланади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 28 декабрида «Меҳнат фаолиятини олиб борувчи нафақахўрларнинг алоҳида тоифасига қулайлик яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Нафақахўрларни давлат томонидан ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йилнинг 1 январидан қуйидагиларни кўзда тутувчи тартиб ўрнатилди:
«Халқ...», «Хизмат кўрсатган... арбоби» ва «Хизмат кўрсатган» фахрий унвонларига эга кишилар;
илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш ва улардан фойдаланиш учун муаллифлик мукофот (гонорар) кўринишида даромад олувчилар (улар меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширмасликлари шарти билан) га пенсиялар тўлиқ ҳажмда тўланади.
Пенсияларни тўлиқ ҳажмда тўлаш билан боғлиқ қўшимча ҳаражатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қарашли Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, текширувлар натижасида аниқланган 65 ёшга тўлган ва ундан катта фуқаролар ҳамда 2010 йилгача белгиланган пенсия ва нафақалар бўйича ортиқча тўланган сумма ҳисобдан чиқарилди.
Нафақахўр туман (шаҳар) Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар суммасини ушлаб қолиш ҳақидаги қароридан норози бўлган тақдирда, тўланган ортиқча сумма суд тартибида, аниқланган вақтдан уч йилдан ошиқ бўлмаган муддатда ундирилади.


Дата добавления: 12/01/2018 15:49;   Просмотров: 1349
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку