Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚОНУНЛАР ИЖРОСИДА БЎШЛИҚ БЎЛМАЙДИ

Қонун ва адолат устуворлиги инсон ҳуқуқларини, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашнинг муҳим шарти саналади. Бу тамойиллар ҳаётда ўз исботини топиши, давлат ҳамда жамиятнинг ҳар томонлама ривожланиши, пировардида халқимизнинг бугунги кундан рози бўлиб яшаши учун биринчи навбатда қонунлар амалда ишлаши, бекаму кўст ижро этилиши лозим.

Қонунлар ижросида бўшлиқ бўлмаслиги учун уларнинг мазмун-моҳиятини, янги қабул қилинган ёки ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мақсад ҳамда талабларни кенг жамоатчиликка тизимли равишда етказиб бориш тақозо этилади. Бугун давлат органларининг халқ олдидаги ҳисобдорлигини кучайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар тобора қизғин суръат касб этмоқда. Айни пайтда халқ билан доимий ҳамда очиқликка асосланган мулоқотлар олиб бориш, аҳолини ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳал қилишни биринчи даражали вазифа, деб билиш улар фаолиятининг бош мезонига айланаяпти. 2017 йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида ЎРҚ—446-сонли Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.Киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 242-моддаси 1-бандидаги “хўжалик судлари” деган сўзлар “иқтисодий судлар” деган сўзлар билан алмаштирилди. Ушбу кодекс 2451-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди, жумладан иқтисодий судлар иқтисодий низоларни ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда ушбу Кодекс 175-моддасининг учинчи қисмида, 1761, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиши белгиланди.
2017 йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида ЎРҚ—446-сонли Қонуни билан Мазкур кодекс 315-моддасининг биринчи қисмидаги “Хўжалик судининг” деган сўзлар “Иқтисодий суднинг” деган сўзлар билан алмаштирилди, 317-моддасининг иккинчи қисмидаги “Хўжалик судининг” деган сўзлар тегишинча “Иқтисодий суднинг” деган сўзлар билан алмаштирилди. Қонунчилигимиздаги ўзгариш ҳамда янгиланишлардан фуқароларни хабардор қилиб изчил ошириб бориш, барча жабҳада қонун устуворлигини, қонунийликни кафолатлашга хизмат қилади.Қонуннинг мазмун-моҳиятини жойларда кенг тарғиб қилиш, фуқароларга тушунтириш, соҳага доир қонунчиликни такомиллаштиришда фаол бўлиш бизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди. Зеро, демократик ислоҳотлар моҳият эътиборига кўра, давлат ва жамият учун муҳим бурилиш ҳисобланади. Буни тўғри англаган ҳолда, барча даражадаги давлат бошқаруви ҳамда вакиллик органлари масъуллари, умуман, ҳар бир фуқаро қонунда кўзда тутилган вазифаларни сидқидилдан бажариши мақсадга мувофиқдир.

Камолиддин ТЎХТАЕВ,
Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси


Дата добавления: 03/11/2017 12:15;   Просмотров: 1225
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку