Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ – ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Жорий йил 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ мазкур соҳа ходимлари билан учрашди. Унда туман прокурори Ботир Юсупов ҳам иштирок этди. Шу муносабат билан мухбиримиз у билан мулоқотда бўлди.

 

– Ҳурматли Ботир Эрмаматович, мана, 2017 йил ҳам кириб келди. Айни пайтда юртимиз тарихида том маънода янги тарихий ҳужжат бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги халқ қабулхоналарини ташкил этиш бўйича Фармони халқимизга чин маънодаги хушхабар десак, муболаға бўлмаса керак.

– Тўғри айтасиз. Фармонга мувофиқ халқ қабулхоналарининг республикамиз бўйича бутун бир тизими ташкил этилмоқда. Бу эса ўз навбатида жисмоний шахслар учун ҳам, юридик шахслар учун ҳам бир қатор қулайликлар яратади, албатта. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, тарихимизнинг янги саҳифасини очиб берган бугунги кундаги ислоҳотлар Президентимиз айтганидек халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак.

Хўш, ўтган йилда туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида нима ишлар қилинди?

Туман ИИБнинг жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни рўйхатга олиши оқибатида 2016 йилнинг 12 ойида жами 775 та жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар (2015 йил 12 ойида 758 та) рўйхатга олинган бўлиб, шундан 328 та (2015 йил 12 ойида 282) ҳолатда жиноят иши қўзғатилган, 536 таси (2015 йил 12 ойида 476 та) юзасидан жиноят иши қўзғатишдан рад этилган, 425 та (2015 йил 12 ойида 454) жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар маъмурий тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига ва тегишлилиги бўйича бошқа туман ИИБларига юборилган.

Туман ИИБ томонидан фуқароларнинг узоқ муддатга иш излаб ўзга мамлакатларга чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича маҳаллаларда ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан 2016 йилнинг 12 ойида туман ҳудудидаги 77 ва МФЙда жами 422 маротаба тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган, лекин у ўз самарасини бермаяпти.

Туман ИИБда доимий яшаш манзилидан узоқ муддатга кетган шахс сифатида ҳисобга олинган шахсларга нисбатан маҳаллалар кесимида умумий йиғма жилдлар юритилган бўлиб, мазкур йиғма жилдлар танлов асосида ўрганилганда, айримларида эски маълумотлар жамланганлиги, тегишли ўзгаришлар ҳақида маълумотлар ойма-ой ўз вақтида тўлиқ киритиб борилмаганлиги аниқланди.

Солиқ интизомини мустаҳкамлаш ва валюта муносабатларини барқарорлаштириш, солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терро-ризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги Қонун ҳужжатларини, шунингдек давлатга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш Департамент органларининг муҳим вазифалари эканлиги қайд этилган бўлсада, бўлим томонидан соҳага етарли эътибор қаратилмаган.

2016 йилнинг 12 ойида бўлим томонидан суриштирув жараёнида аниқланган 395 млн. 059 минг сўмлик зарарнинг 100 фоизи ундирилиши таъминланган бўлса, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖКнинг 184-моддаси), ноқонуний нақд пул айланмаси, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (ЖКнинг 243-моддаси) ҳолати билан боғлиқ айрим жиноятлар фош этилмай қолган.

Умуман, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, уни профилактика қилиш борасидаги юқорида қайд этиб ўтилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ҳамда келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини кўриб, бу йўналишда ҳамкорликни, идоравий назоратни янада кучайтириш лозимлиги ҳамма учун қарз ҳам фарздир.

– “Халқ била мулоқот ва инсон манфаатлари йилида прокуратура ходимлари ҳам ғоят масъулиятли вазифаларни бажармоғи лозим бўлади. Шундай эмас-ми?

– Ўзбекистон Республикаси Президенти мўҳтарам Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари билан учрашувда “прокуратура органлари ходимларининг иши катта масъулият, фи-дойилик, ҳалолликни талаб қилади. Қабул қилинаётган ҳар бир қарор замирида инсон тақдири туради. Шундай экан, етти ўлчаб бир кесиш керак” дея таъкидлаб ўтди.

Келгусида биз қарорларни сўзсиз ижро этиш учун ўз куч, билим ва имкониятларимизни ишга соламиз. Қонун устуворлиги – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омилидир.

Суҳбатдош Зоҳир ҲАСАНЗОДА

 

 


Последнее редактирование: 29/03/2017 15:43;   Просмотров: 2013
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку