Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ-ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар шуни кўрсатадики, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, мазмунан эскирган қонун ҳужжатларини инвентаризация қилиш ва бюрократик ғов-тўсиқларни бартараф этиш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб боришни тақозо этади.

Амалдаги қонун ҳужжатларига айни шундай ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мақсадида 2017 йил 13 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонун имзоланди. Мазкур қонун 43-моддадан иборат.
Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Хўжалик процессуал кодекси ва Бюджет кодексига ҳамда "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги, "Прокуратура тўғрисида"ги, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги, "Стандартлаштириш тўғрисида"ги, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ва бошқа қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, айрим қонунлардаги нормалар ўз кучини йўқотган деб топилди.
"Прокуратура тўғрисида"ги Қонуннинг 43-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, "Алоҳида ҳолларда, прокуратура органларидаги хизматга иқтисодиёт, молия, социология, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ва бошқа соҳаларда олий маълумотга, зарур билим ва тажрибага эга бўлган мутахассислар қабул қилиниши мумкин"лиги белгиланди.
Мазкур қонун билан амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар фақатгина фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа соҳа вакилларининг фаолияти ривожига ўз ҳиссасини қўшади.
Мухтасар қилиб айтганда, бугунги кундаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш борасидаги ислоҳотлар замон ва бозор иқтисодиёти талабларига мос олиб борилаётганлиги ҳамда мазкур йўлда вужудга келадиган барча муаммоларни тегишли тартибда ҳал этиш амалдаги қонун ҳужжатларининг асосий мақсадидир.

С.ЧЎЛИЕВ,
вилоят адлия бошқармасининг бўлим бошлиғи


Дата добавления: 13/10/2017 12:33;   Просмотров: 1192
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку