Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Қонун устуворлиги

адолат барқарорлигини таъминлайди

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт - шароитлар яратилди.
Ҳаммамизга яхши маълум, суд жамият ҳаётида қонун устуворлиги, адолат барқарорлигини таъминлайдиган мустақил ҳокимият тармоғидир.
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суднинг чинакам мустақиллигини таъминлаш алоҳида устувор йўналиш этиб белгиланди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинаккам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Ҳаракатлар стратегияси амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан Конституциямизнинг 107-моддасига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлиқ принципиал ўзгаришлар киритилгани, судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи - Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши ташкил этилгани бу йўналишдаги ислоҳотлар изчил давом эттираётганлигининг тасдиғи сифатида эътироф этилди.
Бугун ҳаётнинг ўзи инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлашни устувор вазифа қилиб қўймоқда. Бунинг учун эса, аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду-ташвишлари, орзу-умидлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак.
Тайлоқ туманлараро иқтисодий судига ўтган йилда жами бўлиб 4501 та даъво ариза келиб тушди. Шундан 4171 та иш кўриб чиқилди.
Кўрилган ишлар доирасида даъво ариза ва аризаларнинг 3769 таси қаноатлантирилган, 384 таси рад этилган, 11 таси бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 7 таси бўйича иш юритиш тугатилган.
Худди шундай электрон шаклда келиб тушган аризалар сони 1376 тани ташкил этди.
Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 1699 та ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 40 фоизини ташкил қилади. Мазкур суд мажлисларида 129 нафар фуқаро қатнашган.
Ишларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларга нисбаттан 26 та суд таъсир чоралари қўлланилган.
Бундан ташқари, қабул қилинган қонунларни аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича ҳам бир қатор ишлар бажарилди. Хусусан, ходимларимиз томонидан 50 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилиб, газеталарда 7 та, телевидениеда 2 та, радиода 2 та, журналда 2 та чиқишлар ва аҳоли ўртасида 37 маротаба маърузалар ўқилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

К.ТЎХТАЕВ,
Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси


Дата добавления: 04/01/2019 10:54;   Просмотров: 1016
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку