Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛАДИ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси эксперт кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари лойиҳаси кўриб чиқилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мамлактатимизда хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси давлат ва бизнес-жамият ўртасида самарали мулоқот ва ҳамкорликнинг амалий механизмларини таъминлаш, хусусий мулк ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кайфолатларини кучайтириш, аҳолига шахсий бизнес ташкил этиш ва юритишда ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш мақсадида тайёрланган.
Давлатимиз раҳбари фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланиши самарадорлигини ошириш ва кафолатларини кучайтириш мақсадида янги ҳуқуқ ва ваколатларга эга бўлди.
– Эндиликда палата меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, ноаниқликлар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган қонунчилик ҳужжатларини бекор қилишга оид таклифтарни тегишли идораларга тақдим этади,-дейди Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди раиси Фозилжон Отахонов. –Бундан ташқари, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфатлари ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш мақсадида палата вакиллари жиноят ишларининг кўрилиши жараёнида, суд текширувларида жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этиш, давлат активларини хусусийлаштириш ва алоҳида хизматларни хусусий секторга топшириш бўйича таклифларни тақдим этиш сингари ҳуқуқларга эга бўлди.

Беҳзод БОЗОРОВ


Дата добавления: 21/07/2017 14:14;   Просмотров: 1403
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку