Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАҚСАДИМИЗ – ХАЛҚИМИЗ ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

Ҳаммамизга маълумки, Мустақил Ўзбекистоннинг ёши улуғ партияларидан бири -Ўзбекистон Халқ демократик партиясидир. У истиқлолимизнинг иккинчи ойидан кейин, яъни 1991 йилнинг 1 ноябирида ташкил топган.

Партия мафкураси ижтимоий адолат, ижтимоий бирдамлик, демократия, озодлик ва барқарорлик, ҳар бир оила ва аҳоли фаровонлигига эришишга йўналтирилган. У бозор муносабатларига мослаша олмаган, доимий иш ва барқарор даромадлар манбаига эга бўлмаган, меҳнатга қобилиятли, ишга жойлашишда қийинчиликларга учраётган, ишончли ҳимоя қилиниши зарур бўлган, камтаъминланган, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд аҳоли, шунингдек, пенсионерлар,ногиронлар, кўп болали оилалар, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатувчи бюджет муассасаларининг ходимлари манфаатларини ҳимоя қилади.
Партиямиз бу йўлда ўз устувор вазифаларига эгадир. Жумладан, аҳолининг реал даромадларини ошириш, юқори ҳақ тўланадиган барқарор иш жойига эга бўлиш, хотин-қизлар, ёшлар, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш, маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни йўлга қўйишдан иборат. Эътироф этиш лозимки, туманимизда 21 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, кўпчилиги анча олдин бўш фаолият кўрсатаётган бўлса, эндидикда дадил интилмоқда. Хусусан, “Стеклопластик” масъулияти чекланган жамияти, “Агромир” МЧЖ, Даштакиболо ҚВП, 10-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда уларнинг етакчилари Ўктам Саидмуродов, Наргиза Муҳиддинова, Майсара Аҳророва, Холида Шамсиддиноваларнинг фаолияти мақтовга лойиқ.
Яна шуни ҳам қайд қилиш ўринлики, бугунги кунда бошланғич партия ташкилотларнинг аъзолари, нафақадагилар, партиямизнинг жонкуярлари билан турли хил тадбирлар, учрашувлар ўтказмоқдамиз. Масалан, 45 нафар нуроний билан бир пиёла чой устида суҳбат ўтказилди, пахта йиғим-теримига жонкуярлик билан ҳисса қўшаётган ёрдамчи партиядошларимизга ҳомийлик туҳфалари уюштирилди, Чақа ва Ипакчи МФЙ ногиронлари ҳолидан хабар олиниб, меҳр-мурувват кўрсатилди.
Мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида сиёсий партиялар, уларнинг парламент қуйи палатаси фракциялари фаолияти танқидий таҳлил қилинганди. Бундан тўғри хулоса чиқарган партиямиз аъзолари ва унинг жойлардаги бошланғич ташкилотлари ҳар бир ишда жонкуярлик кўрсатмоқдалар, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастурида кўрсатилганидек фаолият олиб бормоқдалар.

Эркин БЎРОНОВ,
ХДП туман Кенгашининг раиси


Дата добавления: 03/11/2017 12:03;   Просмотров: 1150
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку