Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Коррупция-жамият чипқони

Фуқароларнинг олиб борилаётган фаолияти давомида қонунни бузган ҳолларда ёки бирор бир юмушини тез навбатсиз ҳамда ўз фоидасига ҳал этиш мақсадини кўзлаб ҳожатбарор бўлган давлат мутасадди раҳбарларига пора бериш ва олиш ҳолатлари ҳамон кузатилаётганлиги ёлғон эмас. Бир жиноятни босди-босди қилиш учун билиб туриб иккинчи жиноятга қўл уриш ва унга бошқа бировни ҳам шерик қилиш "ҳаммаси пул билан ҳал бўлади" қабилида йўл тутиш ким учундир оддий ҳолат бўлиб улгурган, аммо бу жиноят-коррупция!

Айнан манашу жамият кушандаси бўлган коррупция ҳозирги даврда кўп қиррали иллатлардан бирига айланиб улгурганлиги боис уни чуқур ўрганиш ва олдини олиш учун комплекс ва тизимли ёндашувни давлат ва жамият, назария ва амалиётнинг кучларини бирлаштиришни тақозо этади.
Коррупциянинг олдини олишга қаратилган жараёнлар орқали уни камайтиришга йўналтирилган бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Бу тадбирлар суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида амалга оширилган ислоҳотлар, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, кенг жамоатчиликни бу иллатга қарши курашга жалб этиш ва миллий қонунчилик базасини янада такомиллаштириш орқали эришилмоқда. Хусусан, 2014 йил 5-майда "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида", 2014 йил 25 сентябрда "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни қабул қилинди.
Агар қабул қилинган қонунлар юзасидан жойларда назоратни кучайтириб мутасадди раҳбарларнинг иш фаолиятида масъулиятни ҳис этиб қонун устуворлигига қатъий амал қилишларига даъват эта олсак, жамиятда бу иллатни камайишига эришиш мумкин . Аксинча ҳамма ўз чўнтаги ва шахсий фойдасини кўзлар экан демак, бу иллат илдиз отиб бораверади.

Б.Маллаев,
вилоят молиявий
бошқармаси бўлим бошлиғи


Дата добавления: 13/09/2019 17:28;   Просмотров: 766
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку