Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

комиссия таркиби тасдиҚланди

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк муваффақиятли қадамларидан бири ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг барча жабҳаларида тадбиркорликка кенг йўл очилганлиги бўлди.

Айниқса, хўжаликлар тасарруфидаги ўзлаштирилмай ётган ерларнинг тадбиркор фермерларга узоқ муддатга шартнома асосида тақсимлаб берилганлиги кўп ўтмай ўз натижасини кўрсата бошлади. Аҳолига турли хизматлар кўрсатиш сифати сезиларли даражада яхшиланди. Жумладан, транспорт, савдо, маиший хизмат кўрсатиш борасида муаммолар бартараф этилиб, бу соҳаларда замонавий технологиялар қўлланила бошлади.
Аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутаётган тадбиркорликни ривожлантириш бошқарув идораларининг доимий диққат марказида бўлиб келаётганлигини эътироф этиш жоиз. Аммо, ана шу имтиёз ва имкониятларни четлаб ўтиб, "ноқонуний тадбиркорлик" йўлини тутган ҳолда қонунбузарликка йўл қўяётган шахслар ҳам учраб туради. Шу йилнинг 2 июнь куни туман ҳокимининг 96-Ф-сонли "Туман ҳокимлиги ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича махсус комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармойиши бу қонунбузарликларга чек қўйиши шубҳасиз. Шунга кўра туман ҳокимлиги ҳузурида етти кишидан иборат махсус комиссия таркиби тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сонли "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан чиқарилган ушбу фармойиш аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жорий этиш борасида муҳим аҳамият касб этиши муқаррар.

Ўз мухбиримиз


Дата добавления: 27/06/2018 14:54;   Просмотров: 1188
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку