Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ОШИРИШ долзарб масала

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашига юридик шахс мақоми берилганидан кейин ишлар анча жонланди. Уларнинг жамиятдаги ўрни ва роли кучайиб, халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айланди.

Яқинда вилоят миқёсида мавжуд 1089 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда шулар хусусида сўз юритилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини Кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича жойларда ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, Кенгаш фаоллари иштирок этишди. Жойларда Муборак Рамазон ойи ва 1 июнь – Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш кунини муносиб кутиб олиш, ташкилий жиҳатдан уюштириш, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, қабристонларни тартибга келтириш, шунингдек, иқтидорли болажонларни рағбатлантириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Бундан ташқари, йиғилишларда маҳаллалар ҳаётига оид долзарб масалалар кўриб чиқилди, улар юзасидан дастурий режалар тузилди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ


Последнее редактирование: 13/06/2017 12:18;   Просмотров: 1259
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку